У нас есть только
оригинальные песни

"Бетховен" ва "Уйда ёлғиз" фильмларининг режиссёри вафот этди

calendar 20.04.2016
1045

АҚШда 73 ёшида "Бетховен 2", "Уйда ёлғиз" ва "К-9: Ит иши" каби фильмларни суратга олган режиссёр Род Дэниэл вафот этди. Бу ҳақида The Hollywood Reporter нашри хабар берди.

Режиссёр 16 апрель куни ўзининг Чикагодаги (Иллинойс штати) уйида ҳаётдан кўз юмди.

Род Дэниэл 1942 йилда Нэшвилл (Теннеси штати) шаҳрида туғилган. Кинодаги фаолиятини у 1962 йилда "Виржинияликлар" фильмида актёр сифатида бошлаган. Шундан сўнг у "Цинциннати радиоси" (1981), "Хусусий детектив Магнум" (1982), "Ўрдаклар фабрикаси" (1984) сериаллари устида ишлаган. Унинг тўлиқ метражли илк режиссёрлик иши "Бўривачча" (1985) картинаси бўлиб, унда бош ролни Макл Жей Фокс ижро этган.

Род Дэниэл жуда кўп фильмлар ва сериалларни суратга олган, уларнинг орасида "Отаси қандай бўлса, ўғли ҳам шундай" (1987), "К-9: Ит иши" (1989), "Бетховен 2" (1993), "Ҳамма Раймондни севади" (1996-2005) кабилар бор.

Унинг сўнгги фильми 2002 йилда чиққан "Уйда ёлғиз 4" фильми бўлди.

Яндекс.Метрика