loading...

 

Betob bo'lmaslikning 10 usuli

Бетоб бўлмасликнинг иложи борми ёки дардга чалинсангиз, қандай қилиб тезда соғайиш мумкин? Дори-дармонсиз даволаниш усуллари борми? Қандай тўғри чиниқиш ва шамоллашдан сўнг тезда тикланиш мумкин? Шу ва бошқа саволларга қуйида жавоб топасиз!

  1.  Чиниқинг. Асосийси, ўз вақтида, тўғри чиниқишга ҳаракат қилинг.
  2.  Иммунитетингизни мустаҳкамловчи табиий препаратларни қабул қилинг. Женьшень, лимон ўти, элеутерококк каби табиий гиёҳлардан фойдаланинг. Бироқ малҳамларни истеъмол қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
  3.  Грипп мавсумида одам гавжум жойларга борганда махсус ниқоблардан фойдаланинг. Ниқобни ўзингиз ҳам уй шароитида тайёрлашингиз мумкин: дока бўлагига (100х50 см) пахтани ингичка қилиб (30х20 см) қўйинг. Сўнг докани букланг, пахта ичида қолсин ва четини шундай қирқингки, натижада икки жуфт боғич ҳосил бўлсин.
  4.  Агар оилангизда кимдир гриппга чалинган бўлса, овқатлангандан сўнг идишларини қайнатинг ёки бемор учун алоҳида идиш ажратинг.
  5.  Совуқ ҳавода бурун билан нафас олишга ҳаракат қилинг. Буруннинг шиллиқ пардаси ҳаводаги вирусларни фильтрлай олади. Оғиз бўшлиғида эса ундай эмас.
  6.  Октябрдан апрель ойигача ҳар куни С витамини ёки аскорбин кислотаси истеъмол қилинг. Эпидемия даврида витаминларни 1000 мг кўпайтириш керак. Дарвоқе С витаминини шифокор назоратисиз истеъмол қилманг: керагидан ортиқ қабул қилинса, буйракда тош пайдо бўлиши мумкин.
  7.  Гриппга қарши эмлаттиринг. Бироқ аввал шифокор билан маслаҳатлашинг.
  8.  Уйингизда озодаликка риоя қилинг.
  9.  Иложи борича қўлингизни тез-тез совун билан ювиб туринг. Кўчадан келганингиздан сўнг тезда ювиниб олинг.
  10. Икки кунда бир марта хонани шамоллатинг ва дезинфекция қилинг. Бунинг учун саримсоқ пиёзнинг бир бўлагини ва аччиқ қалампирни паррак-паррак қилиб тўғранг ва ликопчага солиб, хона четларига қўйиб чиқинг. Бир неча соат турсин.

Комментарии (0) | Добавить: 05.01.2017

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Kompyuter yoqilayotganidagi 0xc000000f xatolikni tuzatamiz
Shakardan voz kechish organizmga qanday ta’sir qiladi?
Xiaomi selfisevarlar uchun yangi uskunasini taqdim etdi
Barcha davrlarning 8 ta eng ommabop mobil telefonlari
Gollivud yulduzlari “Oskar” mukofotini topshirish marosimini repetitsiya qildi
O'zbekiston va Xitoy o'rtasida temir yo'l orqali yuk tashish yo'lga qo'yildi
"EZOZ" guruhidan yangi tarona "Yomg'ir yog'ar"
Erta turish uchun 10 sabab va buni amalga oshirishning yo'llari
Dubayda dunyodagi birinchi aylanuvchi osmono‘par bino quriladi
Olimlar to'yib uxlamaslik semirishga olib kelishini aniqlashdi
Barak Obama Fransiya prezidentligiga nomzod qilib ko`rsatilmoqda
Shavkat Mirziyoyev Qarshida militsionerning xonadonida mehmon bo‘ldi
Microsoft asoschisi Bill Geytsning biz bilmagan qirralari
Yer aholisi 26 fevralda antiqa astronomik hodisa guvohi bo'ladilar
Shavkat Mirziyoyev Qashqadaryo viloyatiga tashrif buyurdi
Markaziy bank: Plastik karta egalari uchun qarz olish xizmati joriy etiladi
Erkak kishi uchun hech qachon qilmaslik lozim bo`lgan 6 narsa
2020 yilgacha Yevropa Ittifoqiga birorta davlat qo'shilmaydi
“Farg‘onaazot”da portlash yuz berdi. Qurbonlar bor
Qahva va energetiklar o‘rnini bosadigan tetiklashtiruvchi ichimliklar
Google kompaniyasi Uber’ni sudga berdi
Yangilangan “g'isht” Nokia’ning o'ziga xos jihatlari oshkor bo'ldi
Yerga o'xshash yana yetti sayyora aniqlandi
Sobiq ittifoqning birinchi va so'nggi prezidenti Germaniyadagi villasini sotuvga qo'ydi