У нас есть только
оригинальные песни

Билл Гейтс қизил скутерлар билан ОИТСга қарши курашишни таклиф қилди

calendar 30.06.2016
1105

Microsoft корпорациясининг раҳбари Билл Гейтс ОИТС билан курашишга қаратилган лойиҳа учун маблағ ажратди. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Vespa (RED) скутерининг махсус серияси яратилади ва сотувдан тушган маблағнинг бир қисми касалликка қарши курашишга сарфланади. The Rider Magazine хабар беришича,  ғоя муаллифлари —  Piaggio Group ва Product Red компаниялари вакиллари.

Скутерлар қизил рангда ишланган бўлиб, улар шу йилнинг сўнгида сотувга чиқади. Бундай мотороллерлар Европа, Осиё ва АҚШда сотилади. 

Маълумот учун: Vespa (итальян тилидан — «ари») мотороллерлари 1946 йилдан бери Италиянинг Piaggio концерни томонидан ишлаб чиқарилади. Улар дунёдаги энг машҳур скутер бренди ҳисобланади. 2012 йилда бу транспорт воситасининг ишқибозлари ўзларининг махсус ижтимоий тармоқларини яратишган. 

 

Яндекс.Метрика