Билл Гейтс: LinkedIn Microsoft билан битимдан кейин профессионал соҳадаги Facebook аналоги бўлиши мумкин

Microsoft асосчиларидан бири Билл Гейтс Bloomberg ахборот агентлиги билан суҳбатда корпорация томонидан "профессионал" ижтимоий тармоқ LinkedIn’нинг 26,4 млрд долларга сотиб олинганига изоҳ берди. Унинг фикрича, сотиб олинган лойиҳа ишчи масалаларда Facebook’га рақобат ташкил қилиши мумкин.

Ҳозирда Microsoft’нинг директорлар кенгаши аъзоси бўлган Гейтс компаниянинг акциялари ижтимоий тармоқнинг сотиб олиниши ҳақидаги эълондан кейин 2 фоизга тушганидан унчалик ташвишланмаяпти, деб таъкидлаб ўтди Bloomberg. "Мен аминманки, бу икки компаниянинг биргаликдаги қимматлилиги уларнинг алоҳида-алоҳида бўлганидан анчагина юқори бўлади", деб қўшимча қилди Гейтс.

Microsoft 13 июнда LinkedIn’ни сотиб олганини маълум қилган. Бу битим технологик соҳадаги энг йирикларидан бири бўлди. Компания лойиҳани кескин ўзгартирмоқчи эмас, бироқ идора дастурлари пакети Office 365’нинг ижтимоий тармоқ билан биргаликда ишлаши ҳақида ўйламоқда.


Комментарии (0) | Добавить: 17.06.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]