У нас есть только
оригинальные песни

Bir kunda necha soat uxlash lozim?

calendar 24.02.2015
6197

Сиз етарлича ухлайсизми? Чақалоқлар, гўдаклар, кичкинтойлар, ўқувчилар, ёшлар ва кексалар қанча вақт ухлашлари лозимлигини биласизми? Гарвард университети мутахассислари бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Уйқу йўналишидаги тадқиқотлардан маълум бўлишича, тўйиб ухламаслик миянинг етарлича дам олмаслигига ва фикрлаш қобилиятининг сустлашиши ҳамда хотиранинг пасайишига олиб келар экан. 

Кўпчилигимиз инсон бир суткада 7-8 соат ухлаши лозим деган фикрни эшитганмиз. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Балки сал кўпроқ ёки камроқ ухлаш керакдир? Болалар, ўсмирлар қанча вақт ухлашлари лозим? Бу саволларга 25 йилдан буён уйқу бўйича тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланувчи Америка миллий туш жамғармаси (National Sleep Foundation, USA)нинг тадқиқотларидан жавоб олиш мумкин. 

18 нафар тадқиқотчидан иборат гуруҳ уйқу бўйича 300дан ортиқ илмий ишларни ўрганиб чиқди ва ўз хулосасини берди.

Кутилганидек, инсоннинг ёши қанчалик кичик бўлса, организм етарлича дам олиши учун шунчалик кўпроқ ухлаши даркор экан. Буни қуйидаги жадвалда кўришингиз мумкин.

ЁШ УЙҚУ, СОАТ
Чақалоқлар (0–3 ой)     14–17
Гўдаклар (4–11 ой)     12–15
Кичкинтойлар (1–2 ёш)  11–14
Боғча ёшидагилар (3–5 ёш) 10–13
Мактаб ёшидагилар (6–13 ёш) 9–11
Ўсмирлар (14–17 ёш)          8–10
Ёшлар (18–25 ёш)   7–9
Катталар (26–64 ёш)     7–9
Қариялар (65 ёшдан катталар)   7–8


Олимларнинг таъкидлашларича, кўп ухлаш ҳам зарарли экан. Демак, меъёрида ухласангиз, куннинг қолган вақтини тетик ва бардам ҳолда ўтказасиз ва ишингиз унумли бўлади.

Яндекс.Метрика