У нас есть только
оригинальные песни

Бир маҳаллада 20 та жамоа!

calendar 05.03.2016
1080

Бугунги кунда спортнинг футбол турига қизиқиш Ўзбекистоннинг турли шаҳар ва қишлоқларида тобора оммалашиб бормоқда. Бунга мисол қилиб Куймазор қишлоғида бўлиб ўтган футбол чемпионатини келтиришимиз мумкин. Куймазор қишлоғи Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган бўлиб унда атиги 3800 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.
Шу қишлоқ ёшларини спортга жалб қилиш, болалар ва ўсмирлар орасида футболни кенг тарғиб қилиш мақсадида барча йилларда туғилган ёшлардан иборат «Куймазор кубоги» ташкил этилди ва эълон қилинди. Бир ҳафта ичида ташкилотчиларга нақд 20 та жамоа буюртма топширишди. Ҳар бир жамоа таркибида 16-20 нафардан иштирокчилар рўйхатга олингани алоҳида эътиборга сазовор.

3-ўрин учун кечган баҳсда 1991 йилда туғилганлар 1997 жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этишган бўлса финалда 1996 йилларда туғилган ёшлардан иборат жамоа ўзларидан 10 ёш катталар 1986 йилларга 3:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.

— «Бундай спорт мусобақалари ёшларни фақатгина жасурлик, ҳалоллик, қолаверса, спортга меҳр қўйишига сабаб бўлади», — дейди, Куймазор маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Ҳомидова Рислиғой.
— «Қишлоғимизда ҳар йили бундай турнирлар ташкил қиламиз. Лекин мана шу йилда 20 та жамоа қатнашгани одамни қувонтиради. Бу турнирга ўз ҳиссасини қўшган ҳомийларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», — дейди Куймазор маҳалла посбони Кенжабек Тошпулатов.

Мусобақа ғолиблари 1 миллион сўм миқдордаги пул мукофоти билан тақдирланишди.

Куймазор футбол чемпионати натижалари билан танишинг:

1-ўрин. 1986 йиллар
2-ўрин. 1996 йиллар
3-ўрин. 1991 йиллар
4-ўрин. 1997 йиллар

Энг яхши футболчи — Қаҳҳоров Шерали (1986)

Энг яхши тўпурар — Эшматов Элмурод (1991)

Энг яхши дарвозабон — Шамсиддинов Зуҳридин (1994)

Энг ёш тезкор футболчи — Холмирзаев Миродил (2000-Б)

Финал ўйинидан кейин тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирдан сўнг эса концерт дастури Куймазор аҳлига баҳорий кайфият тақдим этди.

Мусобақа ташкилотчиси Маъмуржон Ҳомидов.

Яндекс.Метрика