БИР НЕЧА ТОМОШАБИНЛАР ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛГАН КОНЦЕРТ. АЙБДОР КИМ?


Шу йилнинг 8-август куни Урганчдаги концерт шодиёнаси азага уланди. Малумотларга қараганда шаҳар марказидаги "Ёшлар кўли”да хонанда Наврўз Собиров концерт берган. 10.000 тага яқин томошабин бўлган концертда кўлдаги кўприк панжараси бехосдан қулаган. Ким концерт билан, ким ўз жонини қутқариш билан овора бўлган. Маълумотларга қараганда, кутилмаган фалокат натижасида 15 фуқаро ўлган, яна ўнлаб фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган. Айни пайтда пойтахтдан Урганчга юборилган Ҳукумат комиссияси воқеани синчковлик билан ўрганмоқда. Биз хонанда Наврўз Собиров билан боғландик.

-Сиз ушбу концерт фалокатида ўзингизни қанчалар айбдор ҳис этяпсиз?

-Одамлар сенда айб йўқ дейишяпти.

-Бу қадар кўп томошабин жамланган экан, демак сиз Урганчда жуда машҳурсиз. Нечта қўшиғингиз бор?

-300 тага яқин.

-Концертга чипталар сотилганмиди?

-Текин концерт эди. Менга ҳокимият концерти дейишган. Апил-тапил кийиниб, 8-август куни "Ёшлар кўли”га бориб куйладим. Бошқа ҳеч нарсадан хабарим йўқ.

-Бир неча юртдошларингиз ўлганидан-чи? Хабарингиз борми, бундай нохуш маълумотдан?

-Ҳа, шундай дейишди. Мен фақат куйладим.

Машҳур ҳофиз Оғабек Собировнинг жияни Наврўз Собиров қисқа мулоқотда ана шундай жавоблар берди.

Одатда бирон лойиҳа режалаштираётганда содир бўлиши мумкин бўлган салбий жиҳатлар инобатга олинмайди. Кейин бирон ножўя ҳолат содир бўлса, ташкилотчилар атрофдан айбдор излайди. Ўлим билан якун топган мусиқий кеча... Айбдор ким? Кўприкни мустаҳкам қурмаган қурувчилар, концерт ташкилотчилари, назоратини йўқотган томошабинлар ё концертга рухсат берган амалдорларми? Ё қўшиқ куйлаган "фонограмма”чи?

Натижани кутамиз.

Жасур ҲАМРОЕВ 


Комментарии (12) | Добавить: 11.08.2015
12. _Yagona_ (12.08.2015 19:34)
B6lgan demoq4idim
11. _Yagona_ (12.08.2015 19:33)
Aybdor hechkim! Bu taqdir! 6wa 6lgan 15 ta odami ajali 6wa k6prik panjarasida b6lgan! Xullas hech kimda ayb y6q deb 6yliman. Hamma 6zi4a xulosa 4iqaradi buyog'iga
10. _Yagona_ (12.08.2015 19:32)
Aybdor hechkim! Bu taqdir! 6wa 6lgan 15 ta odami ajali 6wa k6prik panjarasida b6lsin! Xullas hech kimda ayb y6q deb 6yliman. Hamma 6zi4a xulosa 4iqaradi buyog'iga
9. bekmami (12.08.2015 13:32)
бу ердаги айбдор-"ТЕКИН"
8. ulugbek919949499 (12.08.2015 12:29)
Da
7. ulugbek919949499 (12.08.2015 12:27)
Xorazmni 90 % mas 10% uni muxlisi
6. Jasurbek77 (12.08.2015 12:12)
Balki ko'prik ustidagilarning biror nojo'ya harakati sabab shunday bo'lgandir.
5. Jasurbek77 (12.08.2015 12:11)
Bu yerda hech kim aybdor emas. Balki ko'prik mustahkam emasdir.
4. Shaxboz_95 (11.08.2015 15:44)
Tekin narsaga hamma muxlis
3. Ramazan1994 (11.08.2015 15:40)
Hudo asrasin tekin koncertni dep shuncha odamaa
1-10 11-12
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]