У нас есть только
оригинальные песни

БМТ: Украинадаги можаролар туфайли 2 йил ичида 9 минг нафардан ортиқ киши қурбон бўлди

calendar 03.03.2016
878

Украинада кейинги икки йил давомида рўй берган тўқнашувлар туфайли ҳалок бўлганлар сони 9 минг 187 нафар кишини ташкил қилмоқда. Яна 21 минг 85 нафар киши турли даражада жароҳатлар олишган. Бу ҳақда БМТ олий комиссариатининг инсон ҳуқуқлари бўйича бўлими раҳбари Жанни Магадзени маълум қилди.

Бу маълумотлар 2016 йилнинг 1 марти ҳолатига кўра келтирилган.

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг аксар қисми ҳарбийлар, қолгани тинч аҳоли вакиллари экани айтилган.

Магадзенинг хабар беришича, 2015 йилнинг 16 ноябридан 2016 йилнинг 15 февралигача Украинада рўй берган можаролар туфайли 78 киши жабрланган.

Яндекс.Метрика