У нас есть только
оригинальные песни

Бой ва ўрта ҳол одамлар фикридаги 10 та фарқ

calendar 26.04.2015
4274


"Forbes” фикрича, АҚШнинг 400 нафар бойининг маблағи паст тоифадаги 150 млн. одамнинг маблағидан кўпроқ экан. Ўрта тоифадаги одамларга келадиган бўлсак, яқин 10 йил ичида уларнинг сони кескин камайиб бормоқда. Бу энди ўрта поғонада қолиш, жуда қийин масала бўлади деганидир. Агар сиз шу тоифадаги инсон бўлсангиз, демак эртами кечми яқин кунларда камбағаллар ёки бойлар сафида бўлишингизга тўғри келади. Ўйлаб кўринг, шундай танлов олдида қолганингизда қайси томонда бўлишни истардингиз?

Бойлар сафида бўлишни хоҳласангиз унда, биринчи навбатда, ўз фикрларингиз устида ишлашингизга тўғри келади. Эътиборингизга ўрта тоифадаги ва бой одамлар фикри,дунёқарашидаги 10 та фарқни ҳавола этамиз.

1. Ўрта ҳол одамлар доим хотиржам ва шинам яшашади. Бойлар эса синовларга тайёр туришади.

Ўрта ҳол тоифадаги одамлар доим хотиржамликка интилишади ва ўз хавфсиз доираларидан ташқарига чиқмасликка ҳаракат қилишади. Бойлар эса айнан ноқулайлик ва таваккалчилик янги имконият туғдиради, деб ўйлашади.

Ўз хотиржамлик доирангиздан ташқарига чиқинг, янги натижаларга эришиш имкониятларини қидиринг. Кўпроқ нарсага эришиш учун ёқимсиз ҳолатлар ва синовларга тайёр туринг.

2. Ўрта ҳол одамлар маблағ эвазига яшашади. Бойлар эса ўзларига керак бўлганидан камроқ харажат қилишади. 

Агар бой одамларнинг яшаш тарзини таҳлил қилиб чиқадиган бўлсак, шу нарса аён бўладики, улар қилаётган даромадларига қараганда бир баравар кам харажат қилишади. Айнан мана шу уларни катта маблағларни ҳисоб-китоб билан ишлатишлари, кейинчалик бу маблағларни кўпайишига олиб келади. Бой одамларнинг оддий қоидасини ёдингизда сақланг: агар сиз бир йилда бир миллион даромад қилаётган бўлсангиз ва худди шунча маблағни сарф этаётган бўлсангиз, демак жарга қулаяпсиз.

3. Ўрта ҳол одамлар миллионерлар қўлида турган нарвондан секин, поғонама поғона кўтарилишга интилишади. 

Табиийки, жамиятнинг ўрта ҳол одамлари кимларнидир қўлида ишлашади. Ўрта ҳол одамларнинг энг юқорига чиққанлари эса, ўзлари учун ишлашади. Миллионерлар эса, ўз бизнесларига эга. Улар бир нарсани яхши билишади. Иш жараёнига қанча кўп одам жалб этилса, даромад шунча кўп бўлади. Ойлик маошининг камлигининг асосий сабаби ҳам мана шунда.

4. Ўрта ҳол одамлар ҳамма билан дўстлашиб кетаверади, бойлар эса дўст танлаганда жуда диққатли бўлишади.

Атрофингизда бой одамларни тўплашингиз, бу омадингиз сари қўйилган биринчи қадам ҳисобланади. Агар ўйлаб қарасангиз, даромадингиз сизга яқин бўлган уч киши қилаётган даромаддан келади. Кўпроқ ишлаб топмоқчимисиз, унда атрофингизда йўлингизни босиб ўтиб, анча нарсага эришганларни тўпланг. Шунда сиз бой одамлар қандай фикр юритишларига тезроқ ўрганиб оласиз.

5. Ўрта ҳол одамлар маош учун ишлашади, бойлар эса билим учун.

Одатда ўрта ҳол тоифадаги одамларни иш танлашида асосий ролни ойлик маошнинг катталаги ҳисобланади. Бой одамлар эса авваламбор бир нарсани ўрганиш учун ишлаш керак, деб ўйлашади. Пул учун эмас, билимингизни ошириб, келажакда бойиб кетиш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида сўз кетмоқда. Мисол учун, сиз сотувчи бўлиб ишлаб, савдодаги барча кирим- чиқим тизимини ўрганишингиз ёки шунчаки бориб савдо қилиб қайтишингиз ҳам мумкин. Банкда ишлаб, унинг ҳисоб-китоб жараёнларини билиб олишингиз ҳам мумкин. Агар сиз ростан ҳам бойишни истасангиз, унда фақат пул учун эмас келажакда бойишингизга ёрдам берадиган касб-ҳунар ҳам ўрганинг.

6. Ўрта ҳол одамларнинг буюмлари бор, бойларнинг эса пуллари.

Агар сиз ўрта ҳол одамлар яшайдиган ҳудуддан ўтиб қолсангиз, эътибор беринг, энг чиройли ва шинам уйлар билан энг қиммат машиналар шуларда бўлади. Бой одамлар эса нарсалардан кўра кўпроқ пулга эътибор беришади. Улар бойиш учун кўпроқ пул керак, нарса эмас, деб ҳисоблашади. Агар сиз нарса сотиб олишда давом этсангиз, олган нарсаларингиз билан пулларингиз ҳам кетаверади. Зарур бўлмаган нарсаларни сотиб олишни бас қилинг. Шунда иш бошлашингиз учун илк сармояга эга бўласиз.

7. Ўрта ҳол одамлар йиғилаётган пулига эътибор қаратишади, бойлар эса ишлаб топаётган даромадига.

Пулни йиғиш ва уни керакли йўналишга йўналтириш гап сўзсиз энг асосий масала ҳисобланади. Бу икки нарсанинг асоси даромаддир. Бойлар имкон қадар даромад келтирадиган турли манбалар қидиришади. Шундан сўнггина пулларни ишга солишади. Шу сабаб, биринчи навбатда, даромад ҳақида кейин пул топиш ҳақида ўйланг.

8. Бой одамлар маблағларини оқилона ишлатишади. 

"Бойлар қандай ўйлашади?” китобининг муаллифи Стив Сиболд 1200 нафар миллионер билан суҳбатлашиб, шуни таъкидлайдики, бой одамлар билан ўрта ҳол одамларнинг фикр юритишлари ўртасида 100 хилдан кўпроқ фарқ бор экан. Асосий фарқлардан бири ўрта ҳол одамлар пулга ҳиссиёт билан қарашади, бой одамлар эса унга мантиқий ёндашишади. Ўйламасдан туриб маблағ тикиш, жамғармангизни хонавайрон қилади. Уоррен Баффетнинг айтишича, улкан сармоя билан шуғулланиш бу, биринчи навбатда, пулни эмас, ҳиссиётларни назорат қилишга боғлиқ. Шу насани унутган одамлар кўп ҳолларда хавфли шартномалар тузиб қўйишади. 

9. Ўрта ҳол одамлар ўз қобилиятларини паст ҳисоблашади. Бой одамлар эса олдиларига эришиб бўлмайдиган мақсадлар қўйишади.

Одатга кўра, ўрта ҳол одамлар кўзлари етадиган, осон бажариладиган нарсалар ҳақида фикр юритишади. Бой одамлар эса бир қарашда умуман бажариб бўлмайдиган ишлар ҳақида ўйлашади. 

Бир мақсадни олдингизга қўяётганингизда яхшилаб ўйлаб кўринг, бундан ҳам яхшироқ натижага эришишни хоҳламайсизми? Бажариб бўлмайдиган ишлардан қўрқманг, аслида бундай ишнинг ўзи бўлмайди. 

10. Ўрта ҳол одамлар кўп ишлашади, бойлар эса бошқалар учун иш жой яратишади. 

Албатта, ҳар нарса учун қаттиқ меҳнат қилиш керак. Лекин кўп ишлаш одати сизни миллионерга айлантирмайди. Бой бўлиш учун фақат ўз кучингизга ишонишингиз бу нотўғри фикр. Бу учун иш жараёнига бошқаларни ҳам жалб этиш ва уларни бошқариш қобилиятига ҳам эга бўлиш лозим. Ўз бизнесингизни тузишга ҳаракат қилинг, шунда камроқ ишлайсиз ва сизда бўш вақтлар пайдо бўлади. Бунда сизга дам олиш ва бошқа режалар ҳақида ўйлаш имконияти туғилади. 

Бойлар ва ўрта ҳол одамлар ўртасидаги фарқ бир қарашда жуда каттадек туюлади, аслида эса унчалик катта фарқ касб этмайди. Агар сиз ростан бойиб кетишни истасингиз, ўз фикрларингиз устида ишлашингиз ва бойлардек фикр юритишингиз кифоя. Manba: xabardor.uz



Яндекс.Метрика