loading...

 

Бола қорнини массаж қилишнинг 7 усули

Ҳаётининг биринчи уч ойида болаларни қорин санчиқлари безовта қилиши мумкин. Оналар чақалоқларини массаж қилиб, уларнинг ҳолатини енгиллаштира оладилар. Бунинг учун массажнинг 7 усулини билиш кифоя.

Муҳим! Процедуралар овқатдан кейин бир ярим соат ўтгач ўтказилади. Барча ҳаракатлар соат стрелкаси бўйлаб бажарилиши лозим.
 
1-усул
Қизиган кафтларингизни гумбазсимон қилиб кичкинтойнинг қорни устига қўйинг. Бир неча дақиқа давомида қорин устига қўйилган иссиқ кафтлар жигар ва ўт пуфаги ишини рағбатлантиради. Бу икки орган овқат ҳазм қилиш учун муҳим аҳамиятга эга ва жуда иссиқни хуш кўради.
 
2-усул
Чақалоқлардаги кучли санчиқларни бартараф этамиз ва газлар пастга тушишига ёрдам берамиз. Қоринни «П-симон» шаклда соат стрелкаси бўйлаб енгил силашдан бошланг. Бундай массаж ичак ишини яхшилайди ва газларни қориннинг тепа қисмидан пастга тушишга мажбур қиладu

3-усул
Боланинг тиззаларини унинг биқини томонига букинг. Тиззаларни ияк томонга эмас, айнан икки томонга айириб, кичкинтойнинг биқинига тегадиган қилиб букиб туриш муҳим. Оёқларни шу ҳолатда икки сония ушлаб туринг, сўнг тўғриланг ва яна уларни бўш қўйиб, қимирлатинг.

4-усул
Оёқларини навбатма-навбат букиб-ёзиб, болага бироз «велосипед ҳайдатинг». Бола қаршилик қилса, уни мажбур қилманг: енгилроқ ҳаракат қилинг, кўпинча енгил ҳаракатларга бола қаршилик қилмайди.
 
5-усул
Қорин массажи, эгилтириш.  Болани олдингизга чалқанчасига ётқизинг ва оёқчаларини букинг. Букилган тиззаларини олдин ўзингиздан ўнг томонга - аммо охиригача эмас, сўнг чапга эгинг.
6-усул
«Тегирмон» - Кафтлар бола қорнига кўндаланг қўйилади. Тегирмон парракларига ўхшаб ҳаракатлантириб,  кафтлар қовурғадан қов суяклари бирлашган бўғимгача юргизилади. Бу машқ бажарилаётганда вақти-вақти билан танаффус қилиниб, бир қўл билан қориннинг қия мушаклари силанади. Бу вақтда иккинчи қўл киндик устига қўйилади.  Шу тариқа бир неча марта такрорланади. Қорин прессига таъсир кўрсатилади ва ингичка ичак иши фаоллашади.
 
7-усул
Биқин ва киндик ёнини енгил чимдиб-чимдиб туринг, худди капалак бармоқлари билан эзаётгандек. Бу ҳаракатлар пресс мушакларини таранглашишга ва бўшашишга мажбур қилади. 
Қорин массажининг бундай фаол тури киндик доираси тўғри шаклланишига ёрдам беради.
Комментарии (0) | Добавить: 07.01.2017

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

O`zbekistonliklarni yana qor va sovuq harorat kutmoqda
IIV xodimining furashkasi mashinani piyodalar yo'lkasida qoldirishga ruxsat beradimi?
Ikki jahon urushida Yaponiyaning ikki og'iz gapi boshiga ne balolarni solmadi...
“Oskar-2017” sovrindorlari sharafiga bag'ishlangan kechada Lola Karimova ham ishtirok etdi
«Real» Zidanni iste`foga chiqarishi mumkin
Yolg'on nag'malarning vaqti o'tdi
YouTube’da video ko'rish miqdori bir kunda milliard soatga yetdi
Buxoro viloyatida may oyida XVI an’anaviy “Ipak va ziravorlar” festivali o‘tkaziladi
Muvaffaqiyatli rahbarning 5 fazilati
Rossiyadagi xalqaro festival tanlovida o‘zbekistonlik sartarosh g‘olib bo‘ldi
"Bilayn" aloqa operatorining nomi o'zgarishi mumkin
AQSh savdo vaziri lavozimiga 79 yoshli milliarder tayinlandi
"O'ztransgaz": gaz ta`minotida uzilishlar bo'lmaydi
Afsonaning qaytishi - Nokia 3310
Kompyuter yoqilayotganidagi 0xc000000f xatolikni tuzatamiz
Shakardan voz kechish organizmga qanday ta’sir qiladi?
Xiaomi selfisevarlar uchun yangi uskunasini taqdim etdi
Barcha davrlarning 8 ta eng ommabop mobil telefonlari
Gollivud yulduzlari “Oskar” mukofotini topshirish marosimini repetitsiya qildi
O'zbekiston va Xitoy o'rtasida temir yo'l orqali yuk tashish yo'lga qo'yildi
"EZOZ" guruhidan yangi tarona "Yomg'ir yog'ar"
Erta turish uchun 10 sabab va buni amalga oshirishning yo'llari
Dubayda dunyodagi birinchi aylanuvchi osmono‘par bino quriladi
Olimlar to'yib uxlamaslik semirishga olib kelishini aniqlashdi