У нас есть только
оригинальные песни

Болалар нима учун тунда ухламайди?

calendar 13.05.2015
3686

Ота-оналар кичкина фарзандларининг тунда ухламаслигидан хавотирга тушишади. Болаларни тарбиялаш борасида узилмас ва "нормал” тунги уйқу муҳим масалага айланган.

Албатта, баъзиларга бу борада омад кулиб боққан, уларнинг фарзанди туни билан худди катталардек ухлайди, бироқ кўпчилик ота-оналар учун бундай вазият эришиб бўлмас орзу ҳисобланади.

Балки шунинг учундир болаларнинг уйқусизлиги интернет-форумлардаги энг машҳур мавзулардан саналади. Барча кино ва журнал саноати одамларга ягона бир фикрни уқтиради: агар фарзандинг тунда яхши ухласа, сиз яхши ота-онасиз.

Мазкур миш-мишларга ойдинлик киритиш вақти келди. Ушбу мақолада болалар аслида тунда қандай ухлашлари кераклиги ҳақидаги фактлардан бохабар бўласиз.

1. Болалар нима учун тунда уйғонишади. Чунки табиат томонидан шундай яратилган.

Бристол университети профессор-педиатри Питер Флеминг болалар туни бўйи ухлашлари кераклиги тўғрисидаги фикр XX асрдагина пайдо бўлганини айтиб ўтган. Аслида деярли барча болалар тунда уйғонишади ва бу нормал ҳолат ҳисобланади.

"Чақалоқларимиз табиат томонидан жуда кўп ухламайдиган қилиб яратилган. Уларнинг жуда кўп ухлашлари яхши эмас. Яхши ухлайдиган чақалоқ, албатта, соғлом боладир деган исботнинг ўзи мавжуд эмас”, - дейди у.

Яна шуни ҳам айтади: "Буни кўпчилик ота-оналар эшитишни исташмайди”.

2. Аслида ҳеч ким, ҳатто катталар ҳам тунда ухлашмайди

Нотр-Дам университети психологи Дарсия Нарваэз саккиз соатли узилмас уйқу бу – миф деб айтади. Инсонлар туни бўйи уйғонмай ухлайман, деб ҳисоблашади, аслида эса ундай эмас.

"Одамлар камдан-кам туни бўйи ухлайдилар. Бош мия шундай яратилганки, биз бу ҳақида унутиб юборамиз. Инсоният тарихига назар солинг: нима учун XX асрда электр ихтиро қилингунига қадар одамлар тез-тез тунда ишлаганлар? Инсонлар табиат томонидан бир суткада бир неча қисқа муддатлар давомида ухлайдиган қилиб яратилган. Агар ҳали ҳам ўрмонларда яшаётган бўлганимизда бундай ухлаш биз учун хавфсиз бўлар эди. Овчи ва йиғувчилар цивилизация пайдо бўлгунига қадар суткада бир неча марта икки соатдан ухлашган” – дейди у.

3. Инсон болалари ҳайвонларга қараганда ота-оналари билан кўпроқ алоқада бўлишлари керак. Улар учун энг муҳим нарса онасини ёнида ҳис этишдир.

"Одамлар туғилганидан сўнг ривожланиш бўйича бошқа сут эмизувчилардан 9-18 ойга ортда қолади”, - дейди Нарваэз. – Бошқа  жонзотлар аллақачон мустақил равишда овқатланиш ва юришни бошлайди, бизнинг болалар эса деярли ҳаракатсиз ҳомилага ўхшаб кўринади. Сиз фарзандингиз туғилиши билан хотиржам бўлишини истайсиз, бироқ унинг бош мияси сизники билан солиштирганда бор-йўғи 25 фоизга ривожланган. У ўз ҳис-туйғуларини бошқара олмайди ва доимий равишда ғамхўрлик ва эътиборга эҳтиёж сезади.

4. Тунда тез-тез уйғонадиган болалар одатда ақлий жиҳатдан анча юқори даражада ривожланган бўлади ва яхши психик соғломлик билан ажралиб туради.

Флеминг кўплаб тадқиқотлар чақалоқлигида хотиржам бўлмаганлар катта бўлганида юқори IQ билан ажралиб туришини тасдиқлаганини айтади.

Нарваэз бунга шундай қўшимча қилади: бола чақалоқлигида уйқудаги ота-онасидан қанчалик кўп эътиборга эга бўлса, катта бўлганида психологик етук инсонга айланади. У ўзгаларни қўллаб-қувватлашга қодир бўлган, эзгу ишларни амалга оширувчи инсон бўлиши билан биргаликда, масъулиятли ва тартиб-интизомга амал қилувчи бўлади.

Бир тадқиқот натижасига кўра, бошқаларга қараганда "ёмон” ухлаганлар катта ёшга етганида "хотиржам” ухлаганларга нисбатан депрессияга мойилроқ бўлишар экан.

5. Болалардаги уйқу цикли катталарникига қараганда қисқа.

Катта инсонларнинг уйқу цикли одатда 90 дақиқага тенг. Сиз дастлаб "тезкор”, кейин эса "чуқур” уйқуга кетасиз. Бир ярим соат ўтгач эса яна "тезкор” уйқуда бўласиз. Болаларда эса бундай эмас, дейди Флеминг. Янги туғилган чақалоқларда бу цикл 60 дақиқани ташкил этади. Шунинг учун болаларнинг ўринда уёқдан-буёққа ағдарилиб, кейин уйғониб кетиши нормал ҳолат ҳисобланади.

6. Ота-оналар боласи паст овозда йиғлаган тақдирда ҳам унга эътибор қаратади.

2011 йилда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатадики, бола йиғисига ўз вақтида тезкорлик билан эътибор қаратиш унинг психологияси ва ҳатто жисмоний соғлиғи учун ҳам муҳим эканлиги таъкидлаган. Боласини вақтидан аввал йиғламасликка ўргатишни бошлаган ота-оналар билишлари зарур: жазава (истерика) у учун жуда улкан руҳий сиқилиш ҳисобланади.

Нарваэз буни қуйидагича изоҳлайди: "Болага йиғлаётганда эътибор қаратмасдан уни бекордан-бекорга йиғламасликка ўргатаман деб ўйлайсиз. Аммо у йиғлаганда унинг митти танасида кортизол номли руҳий сиқилиш гормони даражаси ортиб боради. Унинг тинчланиши учун унга туғри реакция керак: ёнида онасини ҳис қилиш ва юзини кўриши лозим”.

Агар ота-она чақалоқ олдида дарров пайдо бўлмаса, симпатик асаб тизими мияга қуйидагича сигнал беради: "Уруш ёки қочиб қол”.

Бу хавфсизликка нисбатан чуқур бирламчи реакциядир. Мия эса уни шундай қабул қилади: "Қаттиқроқ бақириш керак. Агар яхши қичқирмасам, ўламан”. Шунинг учун кейинги сафар бола сабабсиз йиғлаганда шуни билингки, сиз ўлишингизни билгандаги каби ўзини ҳис қилмоқда.

Баъзи болалар шу даражада қаттиқ бақирадиларки, "кўкариб кетадилар”. Бу тананинг парасимпатик тизим буйруғига реакцияси ҳисобланади: қувватни тежаш керак, бунинг учун эса тана ҳароратини пасайтириш лозим. Бу организм ўлмаслик учун қўллайдиган энг охирги реакциядир.

7. Болалар сизни ёнидалигингизга ишонч ҳосил қилиш учун кундуз куни ухлаб, тунда уйғонишлари мумкин.

"Одатда болалар кундуз куни ухлаб олишни яхши кўрадилар, кечки соат олтидан ярим тунгача ота-она диққат-эътиборида бўлиб, уйғоқ ҳолда қолишдан роҳатланадилар”, - дейди Флеминг.

Гап табиат томонидан амалга оширилган дастурлаш ҳақида кетяпти. Болалар бир вақтнинг ўзида ҳам ота, ҳам она эътиборида бўлганида биологик афзалликка эга бўлади: боқувчилар иккита бўлса, яшаб қолиш имконияти кўпроқ бўлади. Бола мазкур графикни онгли равишда танлайди ва бу жуда тўғри. Режим сизнинг кун тартибингизга мос келмаётгани уни ҳавотирга солмайди.

8. Болалар ота-онасидан алоҳида, айниқса, бошқа хонада ухламаслиги керак.

Флеминг инсониятнинг эволюцион тарихига назар ташлашни таклиф этади. Минг йил муқаддам болалар ҳар доим ота-оналари билан яқин бўлишган: ғорда улар танаси орасида ухлашган, кундуз куни эса оналари ўзи билан кўтариб юрган.

"Мен кўп вақтимни чақалоқларни ўзи билан олиб юриш қоида ҳисобланган Африкада ўтказдим. Улар ҳар дамда онаси билан. Ухлаш керак бўлганда ухлайди, уйғоқ бўлиши керак бўлганда уйғоқ бўлади. Онасинин кўкрагидан келувчи озуқа ҳам доим ёнида. Бу болаларни катта қилишнинг энг тўғри ва хавфсиз усулидир. Ҳар доим бола билан уйда ўтириш шарт эмас ”.

Флеминг  яна шуни қўшимча қилади: болаларнинг кутилмаган ўлими кўпинча чақалоқлар ота-онасидан алоҳида,  бошқа хонада ухлаганида содир бўлишини айтади.

9. Бутун дунёда болалар ҳаётининг илк йилида ота-онаси билан бирга ухлайди. Бу мантиқ жиҳатидан тўғри: улар ота-онаси билан доимий алоқада бўлишга муҳтож ва уни олмаганларида жуда хафа бўладилар.

Флеминг боласи билан бир ўринда ётиш дунёда кўп учраши ва Европа ва Американинг кўплаб аҳолиси бундай ўйламаслигини айтади.

"Чақалоқнинг ўз кровати бўлиши кераклиги ҳақидаги фикр нормал эмас”, - дейди у. Ва яна шуни қўшимча қилади: "500 минг йил муқаддам одам болаларининг 90 фоизи ота-онасини қучоқлаган ҳолда ухлаган”.

Албатта, ишлайдиган ота-она боласига кун давомидаги алоқани таъминлаб беролмайди. Бу ерда ҳеч қандай келишув бўлиши мумкин эмас. Бироқ уйда бўлган пайтда кўп эътибор қаратиш муҳим эканлигини айтади.

Ақлли, мустақил ва юқори даражадаги тартибли болаларни тарбиялашнинг энг яхши усулидир. Сиз учун тушуниб бўлмайдиган ҳақиқат бўлиши мумкин, бироқ туни билан ва кун давомида сизга яқинлигини ҳис этиб туриш бола учун табиий ҳол ҳисобланади.

Чақалоқлар ўз эҳтиёжлари онаси томонидан тезлик билан қондирилишига ўрганган бўлишади. Она тун давомида ёнида бўлиши керак. Бу улар учун қилишииз мумкин бўлган энг кичик нарсадир.

Флеминг шундай хулоса қилади: "Жамият биологияга қараганда тезроқ ўзгармоқда ва ривожланяпти. Аждодларимиз ярим миллион йил муқаддам қўллаган ҳаётнинг биологик модели болани тарбиялаш амалиётида ҳозиргиларига қараганда яхшироқ ёрдам беради. Ўз фарзандингизга эътибор қаратмаганингизда унга маънисиз оғриқ ва азият етказаётганингизни унутманг”.
Яндекс.Метрика