У нас есть только
оригинальные песни

Боласининг сувга чўкиб, ҳалок бўлганига бардош бермаган ота ўзини ўлдирди

calendar 25.07.2016
1864

Россиянинг Пермь ўлкасида ўғлининг сувга чўкиб кетиб, ҳалок бўлганини кўтара олмаган ота ўз жонига қасд қилди
 
Кеча, 24 июль куни Юсьвин туманидаги қишлоқлардан бирида яшовчи одамлар фарзандлари билан Камское сув омборига чўмилишга боришди. Чўмилиш чоғида тўққиз ёшли ўғил ва олти ёшли қизалоқ қирғоқдан узоқлашиб, ўзларининг бўйларидан баланд чуқурликдаги сув ҳудудига бориб қолишган.
 
Болалар суза олмай, чўка бошлаганларида шу ердаги дам олувчилар ва болаларнинг отаси уларни қутқаришга шошилдилар. Улар қизчани қутқаришга улгуришди. Бироқ болакай сув тубига ғарқ бўлди ва орадан 5-10 дақиқа ўтгач, уни сув остидан олиб чиқишди. Биринчи тиббий ёрдам ҳам боланинг ҳаётини сақлаб қололмади.
 
Бўлиб ўтган воқеадан бир соат ўтгач, полиция маҳкамасига хабар келиб тушди. Унга кўра, бола ҳалок бўлган жой яқинида унинг отаси ўз жонига қасд қилган. Эркакнинг ёнидан овчилар милтиғи топилган.
Руслан Сулаймонов
Яндекс.Метрика