У нас есть только
оригинальные песни

Боливия вазири: Ҳиндистон мамлакатда олинадиган барча олтинни сотиб олмоқчи

calendar 11.08.2016
919

Ҳиндистон Боливиядан мамлакатда қазиб олинадиган барча олтинни сотиб олишга тайёр, деб айтди 10 августда Боливия тоғ-кон саноати вазири Сесар Наварро.

2015 йилда Боливияда олтин қазиб олиш ҳажми 19 тоннани ташкил қилган.

"Бизга Ҳиндистон элчиси келди, у бир вақтда Перудаги элчи ҳам ҳисобланади ва Боливияга хусусий инвестициялар томонидан қизиқиш борлиги ҳамда давлатимизда олинадиган барча олтинни сотиб олиш истагини билдирди", деб Наварронинг Ҳиндистон элчиси Сандип Чакраворти билан учрашувидан кейин берган баёнотини келтириб ўтди ABI агентлиги.

Вазирнинг айтишича, бу мавзу элчи билан Нью-Деҳли ёки Ла-Пасда 15 кундан кейин ўтадиган янги учрашувда яна муҳокама қилинади.

"Ҳиндистон томонидан харидларга, инвестиция ва ишлаб чиқаришга катта қизиқиш бор, биз уларга барча, жумладан инвестициялар сони ҳақидаги маълумотни тақдим қилдик", деб айтди Наварро.

Яндекс.Метрика