У нас есть только
оригинальные песни

Болливуд юлдузи Акшай Кумар Криштиану Роналдуга тақлид қилди

calendar 30.04.2016
2277

Таниқли ҳинд актёри Акшай Кумарнинг сочини бу тарзда турмаклатишига сабаб бор. Гап шундаки, актёр “Housefull 3” фильмида суратга тушмоқда ва айни фильмда у футболчи образини яратмоқда. Шу сабабли ҳам актёр таниқли футболчининг соч турмагидан фойдаланишга қарор қилди.
 
“Спортга бўлган муҳаббатим чексиз. Каратэми, крикетми, футболми бунинг аҳамияти йўқ. Ҳар қандай спорт тури мен учун қизиқарли ва азиз. Аммо гап футбол ҳақида кетганида уни ўйнаш завқини ҳар қандай эркак ҳис этиб кўриши керак деб ҳисоблайман. “Housefull 3”да мен футболчи образини яратаман. Тасвирга олиш жараёнлари вақтида  Ритеш Дешмукх ва Абхишек Баччан билан футбол ўйнаш менга жуда ёқди”, дейди Акшай Кумар.
 
Маълумот учун, режиссёрлар Саджид Надиадвала ҳамда Фарҳад ҳамкорлигида яратилган “Housefull 3” фильмида Акшай Кумардан ташқари Ритеш Демукх, Абхишек Баччан, Жаклин Фернандес, Наргис Фаҳри, Лиза Хейдон каби таниқли актёрлар иштирок этган. 

Яндекс.Метрика