Bollivud yulduzlarining sarviqomatlik sirlari

Болливуд гўзаллари қандай овқатланишни, сарвқоматлиликни сақлашни жуда яхши билишади. Улар орасида Ҳолливуд гўзалларидек озишга киришиб кетиб, касалликка учрайдиганлари деярли топилмайди. Ҳар икки ҳинд гўзалидан бирининг тушунчаси бўйича гўзаллик аввало соғломлик ва кўзга кўримлиликда экан. Кўзга кўримлилик даражаси ошиб кетмаслиги учун эса улар доимо ҳаракатда!

Равина ТАНДОН: «Ўзимга бир ўлчам кичик кийим харид қиламан»

Равина Тандон иккинчи бор она бўлганидан сўнг аста-секинлик билан ўзини тиклаб олди. Бунга ўз ҳаётий қарашлари ва она сифатида фарзандининг саломатлигини биринчи ўринга қўйиши сабаб эди. Равина тўлишиб қолгани билан боғлиқ саволларга шундай жавоб берган эди: «...Ҳозирча менга Женнифер Лопес каби тонгги соат 4 да уйғониб, кўчада югуришдан наф йўқ. Гўдак ҳаётининг ҳеч бўлмаса дастлабки 4 ойида унинг қошидан кетмаслигим шарт! Она-бола мириқиб дам олишимиз керак. Агар ҳозирданоқ парҳез тутсам, қоматимни ростлашга киришсам, боламни қийнаб қўяман, сутдан қоламан!»

Ҳақиқатан ҳам туғруқдан сўнг 4 ой ўтгач, Равина ўз қомати устида ишлашга астойдил киришди. Актриса «илиги бақувват» панжоблик қизлардан бўлгани учун ҳам ундан ўта хипчабелликни кутиш қийин эди. Шундай бўлса-да, Равина катта ёшдаги ҳомиладорликдан ортиқча килограммлар асорат бўлиб қолмаслиги учун курашишга аҳд қилди ва буни уддалади.

Умуман олганда, аввалги ҳомиладорликдан орттирган тажрибасига кўра, Равина 9 ой мобайнида ўта семириб кетмасликни, фаол турмуш тарзи кечиришни мақсад қилиб қўйганди. Оғироёқ пайтида тўйимли овқатлардан тез-тез, аммо кам-камдан еб, кўпроқ пиёда юришга одатланди. Туғруқдан сўнг 4 ой ўтгач, ҳар куни эрталаб тоза ҳавода 20-40 дақиқагача аввал секин, сўнг ўртача тезликда ва энг охирида югуриб машқ қила бошлади. Бир кунда 6 мартагача оз-оздан тановвул қилишга одатланди. Таомномасидаги қуюқ овқатлар зайтун мойида пиширилади, балиқ ва жўжа гўшти истеъмоли чекланмайди, жавдар нон ейиш мумкин, шакар ишлатилмайди.

Равина Тандон сут ва банан аралашмали тозаловчи парҳезни жуда яхши кўради. У «Парҳез билан биргаликда рақс, сув ванналари, йога ва аэробика машқлари ҳам катта самара беради», деб ҳисоблайди. Ўз-ўзини илҳомлантириб, бир ўлчам кичик кўйлак сотиб олади.

Карина КАПУРни 60 дан 48 килогача оздирган омиллар

1. Эрталаб иссиқ чой ёки қаҳва ичаман.
2. Нонушта ўрнига бир коса ёнғоқли мюсли (витаминлар, ёғлар, аминокислоталар билан бойитилган сули ёки буғдой ёрмаси) ёки иккита паратха (ҳиндча қатлама нон) ва йогурт истеъмол қиламан.
3. Тушликка кўкатли чапати (нон) ва ясмиқ (чечевица) шўрваси жону дилим!
4. Ҳар уч соатда илиқ сут ичиб, ёнғоқ еб тураман. Бу суратга тушиш майдончасида менга қувват бериб туради.
5. Кунига икки литр сув ичаман.
6. Ҳар бир тамадди охирида юпқагина кесилган пишлоқ ейман. Пишлоқни жудаям яхши кўраман. Ундаги оқсил ва ёғ кислоталари мураккаб актрисалик фаолиятимда тушкунликка тушишимга йўл қўймайди.
7. Кечки таомга ясмиқ ва кўкатли салат истеъмол қиламан.
8. Йога машқлари билан шуғулланаман. Бунда 1.000 марта Капалбхарти ва 50 марта Намаскар йога ҳолатида бўламан.
9. Энг асосийси, гўзал ва латофатли эканлигингизга ишончим 100 фоиз бўлиши керак!

Шилпа ШЕТТИ. Бир кунлик таомнома

«Нимани истасам, ўшани ейман, бир кунда тахминан 2.000 килокалорияни паққос тушираман. Пайшанба кунлари вегетерианлар каби овқатланаман, ўша куни гўшт ҳақида унутаман. Менинг кунлик нонуштам оддийгина: сули ёрмаси ва қора чой. Ҳафтада 3-4 марта спортзалда шуғулланаман. Машқлардан сўнг иккита ҳинд ёнғоғи, 8 дона майиз ва коктейл билан ўзимни сийлайман. Соат 14:30 да тушлик қиламан. Тушлик дастурхонимда битта роти нони, ўсимлик мойида қовурилган сабзавотлар, помидорли қайлада тайёрланган ясмиқ ва товуқ гўшти бўлади. Агар бирор ширинлик истаб қолсам, ўзим шоколад ёки кулфи (кучли калорияли ҳиндча музқаймоқ) ейман. Соат 17:00 да кўк чой ичаман, кун давомида иссиқ қайнаган сув кўп ичаман. 21:30 да кечки таом сифатида анор, олма ва салат-латук истеъмол қиламан. Уйқуга жуда кеч ётаман.

Селина ЖЕЙТЛИ: «Қанча кўп есам, шунча кўп ишлайман!»

Селина Жейтли (2001 йилда «Ҳиндистон гўзали» мақомини олган): — Мен бошқалар қилган ишнинг тескарисини бажараман. Бошқалар қанча кўп ишласа, шунча кўп ейди, мен эса аксинча. Бир кунда 7 марта кам-камдан нималардир еб тураман. Кунига 7-8 пиёла кўк чой ичаман. Нонушта қилмаган куним йўқ. Ёнғоқ ва мевалардан кўп истеъмол қиламан. Еган-ичганимнинг калориясини эса ҳечам ҳисоблаб кўрмаганман.

Озиш орзусидагиларга Болливуд юлдузлари тажрибасидан келиб чиқиб, яна ўша ўзгармас ҳақиқатни айтамиз: қоматингиз қандай бўлса, шундайлигича туришини истасангиз, кам енг, 

Manba: Darakchi.uz


Комментарии (0) | Добавить: 20.01.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Ronalduni o'z farzandi butun internetda sharmanda qildi …
Mourino darvozabon boshiga butilka bilan urdi
Yevropa Ligasi. Qur`a qanday kuchli juftliklarni hosil qildi?
Jeenbekov O'zbekistonga aloqador bitimni ma`qulladi
Neymar yana qiliq ko'rsatmoqda
2020-yilga kelib yo‘qoladigan 30 ta odatiy buyum
Zilzila vaqtida namoz o‘qiladimi?
O‘zbekiston uchun 1948-yilda AQShda imzolangan konvensiya kuchga kirdi
AQSh Davlat kotibi: Qo‘shma Shtatlar Shimoliy Koreya bilan muzokaralarga tayyor
Oq uy: Rossiya va Xitoy AQSh milliy xavfsizligiga tahdid tug‘diradi
Banklar tomonidan haq olinmaydigan xizmatlar qanday? (ro'yxat)
«Bizga ham kerak emas» - Ukraina Rossiya bilan temir yo'l qatnovini to'xtatmoqchi
Germaniya 2017 yil shamoldan energiya olishda rekord qo'yadi
Endi bachadon kerakmas...mi?!
Kumush saratonni davolashi aniqlandi
Xiaomi'ning hoshiyasiz Mi Mix 3 smartfoni suratlari tarqaldi
Og‘riq qoldiruvchi dorilar xavfli kasalliklarni keltirib chiqarishi aniqlandi
Qozog'iston ko'mir konidagi ishchilar yer yuzasiga chiqishdan bosh tortishmoqda
Samsung smartfonlarni zaryadlovchi "aqlli" kiyimni ixtiro qildi
Dubayda salkam 300 mln dollarlik safari-hayvonot bog'i ochiladi
Qozog'istonda Rossiya telekanallari o'chirib qo'yildi
Iblis izmidagi oqsoch
«WI-FI» BOLALAR SALOMATLIGIGA O'NGLAB BO'LMAYDIGAN ZARAR YETKAZADI
Tovuq tuxumi ichida brillant bor ekan
Koinot vaqti butunlay to'xtab qolishi mumkin
«Arsenal» yana ochko yo'qotdi
Avtomobildan foydalanish imkoniyatlari kengaymoqda - obuna bo'lish, karshering va ijara
Aeroporti yo'q 6 mamlakat: U yerlarga qanday borish mumkin?
Megalomaniya buyuklikka intilgan telbalar kasalligimi?
10 dekabr – O'zbekiston Respublikasining Davlat madhiyasi qabul qilingan kun