loading...

 

БОЛЛИВУДНИНГ ЭНГ КЎП МУХЛИСГА ЭГА ЮЛДУЗИ “МУХЛИС” ФИЛЬМИДА МУХЛИС РОЛИДА!



YRF – Болливуддаги энг нуфузли кинокомпания асосчиси Яш Чопра вафотидан кейин барча масъулиятни ўз бўйнига олган режиссёрнинг ўғли Адитья Чопра продюсерлик бобида муваффақиятли фаолият юритмоқда. Сўнгги икки йил ичида компания лейбли остида катта экранларга олиб чиқилаётган фильмлар сони ҳам ортган. Шохрух Хон – Яш амакининг энг сўнгги картинаси – "То ҳаёт эканман”да бош ролни ижро этганди. Яш амаки вафотидан икки йил ўтиб, "Қирол Хон” яна нуфузли компаниянинг йирик лойиҳасида суратга тушишга розилик билдирди.

"Мухлис” – янги картина. Продюсер Адитья Чопранинг фикрича, бундай номли фильмда рол ижро этишга Шохрух Хондан бошқа яна ким ҳам муносиб? Ахир,  энг кўп мухлисга эгалик бобида Болливудда бу актрёрининг олдига ким ҳам туша олади!? 2014 йилнинг айни чилласи – июлда суратга олиш ишларига старт берилади. Хоннинг қиёфасини эсда қоларли тарзда яратиш учун Ҳолливуддан махсус макияж устаси таклиф этилган. Шу кунларда актёр Шохрух Хон, режиссёр Маниш Шарма, продюсер Адитья Чопра  ва макияж маэстроси Грег Кэнном студияда аниқ тўхтамга келиш борасида фикрлашмоқда. Грег Америка киноакадемияси мукофотига 9 марта номзоди кўрсатилиб, 3 карра "Оскар” ҳайкалчасини "Бенжамин Баттоннинг сирли тарихи» (2008), "Даутфайр хоним" ( 1993) ва " Дракула " (1992) фильмлари учун қўлга киритган. Янги фильм режиссёри Маниш шундай дейди: " Биз актёрни унинг кинода ёд бўлиб кетган қиёфасидан мутлоқ фарқ қиладиган янги қиёфасини яратишга ҳаракат қиляпмиз. Тўғри, бу жуда мураккаб жараён, бироқ, томошабинларга жуда қизиқарли бўлишига умид қиламиз" .

"Мухлис” фильми сценарийсини Ҳабиб Фейсал ёзган. Премьера эса 2015 йилнинг 14-августига мўлжалланган. Ҳозирча фильм иш жараёнларидан илк фотосуратларни эксклюзив тарзда сайтимизда томоша қилинг.

Жасур ҲАМРОЕВ



Комментарии (0) | Добавить: 22.04.2014

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Afsonaning qaytishi - Nokia 3310
Kompyuter yoqilayotganidagi 0xc000000f xatolikni tuzatamiz
Shakardan voz kechish organizmga qanday ta’sir qiladi?
Xiaomi selfisevarlar uchun yangi uskunasini taqdim etdi
Barcha davrlarning 8 ta eng ommabop mobil telefonlari
Gollivud yulduzlari “Oskar” mukofotini topshirish marosimini repetitsiya qildi
O'zbekiston va Xitoy o'rtasida temir yo'l orqali yuk tashish yo'lga qo'yildi
"EZOZ" guruhidan yangi tarona "Yomg'ir yog'ar"
Erta turish uchun 10 sabab va buni amalga oshirishning yo'llari
Dubayda dunyodagi birinchi aylanuvchi osmono‘par bino quriladi
Olimlar to'yib uxlamaslik semirishga olib kelishini aniqlashdi
Barak Obama Fransiya prezidentligiga nomzod qilib ko`rsatilmoqda
Shavkat Mirziyoyev Qarshida militsionerning xonadonida mehmon bo‘ldi
Microsoft asoschisi Bill Geytsning biz bilmagan qirralari
Yer aholisi 26 fevralda antiqa astronomik hodisa guvohi bo'ladilar
Shavkat Mirziyoyev Qashqadaryo viloyatiga tashrif buyurdi
Markaziy bank: Plastik karta egalari uchun qarz olish xizmati joriy etiladi
Erkak kishi uchun hech qachon qilmaslik lozim bo`lgan 6 narsa
2020 yilgacha Yevropa Ittifoqiga birorta davlat qo'shilmaydi
“Farg‘onaazot”da portlash yuz berdi. Qurbonlar bor
Qahva va energetiklar o‘rnini bosadigan tetiklashtiruvchi ichimliklar
Google kompaniyasi Uber’ni sudga berdi
Yangilangan “g'isht” Nokia’ning o'ziga xos jihatlari oshkor bo'ldi
Yerga o'xshash yana yetti sayyora aniqlandi