У нас есть только
оригинальные песни

Бош оғриғидан 30 сонияда қутулинг

calendar 12.02.2015
5677


Танада жойлашган нуқталарни босиш орқали кўплаб аъзоларнинг фаолиятига таъсир ўтказиш мумкин. Бу эрамиздан минглаб йиллар илгари пайдо бўлган қадимги Хитой тиббиётидан маълум. Ўша даврларда игна билан даволаш барча касалликлардан қутулиш воситаси ҳисобланган – тўғри ва ўз жойига игна санчиш билан ҳаттоки яшашига ҳеч қандай умид қолмаган беморларни ҳам оёққа турғизишган. Бундай фаол нуқталар бутун танамизда жойлашган бўлиб, уларга игнасиз ҳам таъсир ўтказиш мумкин.

Акупрессура — ўзига хос нуқтали массаждир. Касалликларни даволашнинг мазкур усулида танадаги махсус нуқталарни босиш амалга оширилади. Асосийси, керакли нуқталарнинг қаерда жойлашганлигини билиш кифоя — масалан, томоқ саломатлиги учун томоқдаги нуқталар жавобгар; жигар фаолиятини тартибга соладиган нуқталар пастки қовурғалар ва қорин атрофида жойлашган. Сизни безовта қилаётган жойдаги керакли нуқтани топинг. Агар нуқтани тўғри топсангиз, уни бармоқ билан босганингизда енгил санчиқ ёки увишишни ҳис қиласиз. Даво таъсирига эга бўлиш учун эса ўша нуқтани енгил уқалаш даркор. Нуқтага бармоғингизни қўйиб, айланма ҳаракатлар қилинг. Истасангиз, нуқтани қаттиқроқ босинг. Ярим дақиқадан сўнг ўзингизни яхши ҳис қиласиз.

Бошингиз оғриган пайтда акупрессуранинг самарасини синаб кўришингиз мумкин. Бунинг учун бош ва кўрсаткич бармоқларингиз орасидаги нуқтани босинг.

Ушбу нуқтани уқалаш сизни бўшаштиради, тинчлантиради, юрак ритмингизни тартибга солади. Бошингиз оғриғи бир оздан сўнг ўтиб кетади. Ўзингизни енгил ҳис қиласиз. Мазкур нуқтани уқалаш бутун танангизга ижобий таъсир қилади. Мазкур усулдан фақатгина бош оғриғи безовта қилганида эмас, балки асабингиз бузилганида ҳам фойдаланишингиз мумкин.


Яндекс.Метрика