У нас есть только
оригинальные песни

Бош вазир виртуал қабулхонаси эндиликда Президент виртуал қабулхонаси сифатида фаолиятини давом эттиради

calendar 23.12.2016
1446

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг PM.gov.uz виртуал қабулхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентиникига айлантирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар берди

“PM” қисқартмасини энди “Президентга Мурожаат” деб таърифласа бўлади. Ҳозирги вақтда ушбу Порталнинг 3 ойлик ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб мурожаатларни кўриб чиқишни янада такомиллаштириш бўйича тегишли Президент қарорлари лойиҳалари тайёрланмоқда.

"Эндиликда ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифларни тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига юбориш мумкин.

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан юборилаётган мурожаатлардаги масалаларни давлат органлари томонидан иқтисодий, ижтимоий, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил этиб, ҳал этилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири виртуал қабулхонаси эндиликда Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси сифатида ўз фаолиятини давом эттиради", дейилади хабарда.

Яндекс.Метрика