У нас есть только
оригинальные песни

“Божалар”нинг олимпиадачиларга аталган қўшиғи ва клипи улар қайтгунча тайёр бўлади

calendar 23.08.2016
1631

Бироз аввал, Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетган Ўзбекистон делегацияси бугун, 23 август куни Тошкентга қайтиши ҳақида хабар берган эдик.  “Божалар” гуруҳи хонандаси Жаҳонгир Позилжонов спортчиларимизни янги қўшиқ ва клип билан қурши олмоқчи.

Гап шундаки, хонанда кечанинг ўзида олимпиадачиларимизга аталган янги қўшиқни ёзиб тугатди. Режиссёр Жонрид Сагдиев томонидан тун ярмигача клип суратга олдинди. Маълумоларга қараганда, қўшиқ ва клип тушдан сўнг омма эътиборига ҳавола этилади. Хонанда ушбу қўшиқда совриндорларнинг номини тилга олиб, ҳар бирининг ўзига хос жиҳатларини санаб ўтади.
 
Маълумот ўрнида, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар Ҳасанбой Дўстматов, Руслан Нуриддинов, Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғоибназаров олтин, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев кумуш, Диёрбек Ўразбоев, Ришод Собиров, Рустам Тўлаганов, Элмурат Тасмурадов, Муроджон Аҳмадалиев, Ихтиёр Наврўзов ва Магомед Ибрагимов бронза медалларини қўлга киритишди.

Яндекс.Метрика