У нас есть только
оригинальные песни

Бразилияда бир йил ичида учинчи марта WhatsApp тўсиб қўйилди

calendar 20.07.2016
938

Рио-де-Жанейро суди 12 ой ичида учинчи марта алоқа операторларига бутун мамлакат бўйлаб WhatsApp мессенжерини тўсиб қўйишни буюрди. Бу ҳақда The Next Web Бразилиянинг Globo.com порталига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.
 
Аввалги икки вазиятдаги (2015 йил декабрь ва 2016 йил май) каби мессенжерга киришни чеклаш мессенжер раҳбариятининг ҳукуматга наркосавдо иши бўйича ўтаётган фойдаланувчилар ҳақида маълумот беришдан бош тортиши билан боғланган.  

Нашр аввалги галлардаги каби тақиқлов бир неча кундан кейин бекор қилинишини тахмин қилмоқда. Бироқ WhatsApp’нинг узоқ вақт ишламаслиги Бразилияга Олимпиадага келадиган фойдаланувчиларга таъсир қилиши мумкин.

Бундан ташқари, суд WhatsApp’га эгалик қиладиган Facebook компаниясига ахборотни тақдим қилиш қарорини бажармагунча ҳукуматга кунига 50 минг доллардан жарима тўлаш мажбуриятини қўйди. Бразилия ҳуқуқ-тартибот муассасалари мессенжердан фойдаланувчи икки гумонланувчининг музокаралари ҳақида маълумот олмоқчи. Полиция музокара мазмуни ёрдамида Бразилия, Боливия, Парагвай ва Испанияда ҳаракат қилувчи наркосавдогарлар гуруҳи изига тушмоқчи.

Аввалроқ Бразилиядаги Лондрина шаҳри федерал суди Facebook компанияси ҳисоб рақамларидаги 19,5 млн реални (6 млн долларни) тўсиш ҳақида қарор чиқарганди.

Яндекс.Метрика