У нас есть только
оригинальные песни

Bred Pitt o'z rafiqasi Anjelina Joli haqida

calendar 20.06.2015
3242


Анжелина Жоли ва Брэд Питт муносабатлари -  уларни Голливудда "Бранжелина” деб аташади, намунали деб ҳисобланади. Гўзал ёрқин жуфтлик, бахтли фарзандлар, фаол ижтимоий позиция. Бироқ ҳар бир жуфтликда бўлгани каби бир неча маротаба уларнинг муносабатлари тақдири ҳам "қил устида бўлган”, аммо оқиллик ва севимли инсонни тушунишга ҳаракат қилиш хатоларни тўғирлаган.

Бред Питтнинг рафиқаси ҳақидаги интервьюсидан:

"Рафиқам касал бўлиб қолди. У доимий равишда иш, шахсий ҳаёт, ўз муваффақиятсизликлари ва болалар билан юзага келган муаммолардан асабийлашарди. 35 ёшида вазни 40 кг.гача тушиб кетди.

Қайғуга ботди, доимо йиғларди ва ҳаммага бақирарди. Уни ҳеч нарса хурсанд қилолмас эди. Боши, юраги доим оғрирди, бели ва суякларидаги оғриқлар безовта қиларди. У яхши ухламас, эрталабга яқин кўзи илиниб, тиниқиб дам ололмасди.

Муносабатларимиз чегараси кўриниб турарди. Унинг гўзаллиги қайгадир йўқолиб борар, кўз остида уйқусизлик аломатлари пайдо бўлар, букчайиб юрадиган ва ўзига эътибор бермай қўйган аёлга айланди. У суратга тушишлар, умуман ҳар қандай ролни рад этарди. Мен умидни йўқотдим ва тез орада ажрашиб кетамиз, деб ўйлай бошладим...

Бироқ кейин ҳаракат қилишга қарор қилдим. Ахир рафиқам дунёдаги энг гўзал аёл-ку.

У дунёдаги эркак ва аёлларнинг ярмидан кўпи учун идеалдир, менга эса унинг ёнида ухлаш ва елкаларидан қучоқлаш бахти насиб этган.

Мен уни гуллар, бўсалар ва мақтовларга кўмиб ташлашни бошладим. Кутилмаган совғалар тайёрладим ва ҳар дақиқа қувонч улашдим. Совғалар бериб, у учун яшай бошладим. Инсонлар орасида фақат у ҳақида сўзлардим. Барча мавзуларни у томонга бурар эдим. Уни ўз дўстларимга мақтардим.

Ишонмайсиз – у очилиб кетди. У аввалгидан ҳам яхши бўла бошлади. Вазнини тиклаб олди, асабийлашмай қўйди ва мени аввалгидан кўпроқ севиб қолди. Мен у бу қадар севиши мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмасдим. Ва бир нарсага амин бўлдим: аёл – эркакнинг кўзгусидир. Агар уни ақлни йўқотиб севсак, у ҳам ана шу муносабатга қараб ўзгаради”.

Дарҳақиқат, оилавий муносабатлар ўзаро меҳр-мухаббат, жуфтини тушуниш ва уни ҳар қандай вазиятда ҳам қўллаб-қувватлаш жуда муҳим.
Яндекс.Метрика