У нас есть только
оригинальные песни

“Бригада” сериали юлдузларидан бири наркотик савдоси учун 8 йилга қамалди

calendar 14.04.2016
1452

Солнечногорск ҳарбий гарнизон суди 43 ёшли майор Дмитрий Гуманцкийга гиёҳванд моддалари билан савдо қилгани учун ҳукм ўқиди. У “Бригада” сериалида Саша Белийнинг тансоқчиси ролини ижро этгани билан машҳур эди.

Ўтган йилнинг октябрь ойида наркобарон ушланган эди. Қўлга олинган шахс баланд бўйли, сочи тақир этиб олинган бўлиб, суриштирувдан сўнг унинг қачонлардир киноюлдуз бўлганлигига ойдинлик киритилган.

Унинг машинаси ва гараждан деярли 300 кг. миқдорида спайс гиёҳвандлик моддаси топилган. "Комсомольская правда" газетасининг ёзишича, бу моддадан кўчаларда сотиладиган гиёҳванд моддаларнинг етти тоннасини тайёрласа бўлади.

Якунда Гуманцкийга саккиз йил қамоқ жазоси тайинланди. У суд ҳукмидан норози эканлигини изҳор этмаган.

Яндекс.Метрика