БРИТАНИЯ ФУҚАРОСИ ГЕРМАНИЯГА ЯНГЛИШИБ ҚАЛЛИҒИНИНГ ПАСПОРТИ БИЛАН УЧДИ

Британиялик Жош Рид Германияга қаллиғининг паспорти билан учиб келди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

21 ёшли Жош  Лондоннинг Станстед аэропортидан Ryanair компаниясининг рейси билан учган. У ўз паспорти ўрнига адашиб, қаллиғи Софи Уоткинснинг паспорти олиб келганини самолёт Германиянинг Дортмунд шаҳрига қўнганидан сўнггина пайқайди. Маълум бўлишича, Жошнинг бошқа паспорт билан учаётганини Буюк Британия миллий хавфсизлик хизмати ходимларидан ҳеч бири билмаган.

Жош Стансед аэропорти хавфсизлик хизмати ходимларининг иши юзасидан норозилик билдирмоқда. Ахир, у на фамиияси ва на ташқи кўриниши билан қаллиғи Софига ўхшамайди-да!

Ryanair компанияси вакилларининг айтишича, уларнинг ходимлари янглишиб, Риднинг паспортини текширмаган.

“Аммо амалдаги ўз паспортининг ёнида эканлигини текшириш ва бунга амин бўлиш жаноб Риднинг бевосита мажбуриятига киради”, — дейди компания вакиллари.

Ўз навбатида, британиялик сайёҳ ўз уйига ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда қайтишига тўғри келди.

 


Комментарии (0) | Добавить: 29.02.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]