У нас есть только
оригинальные песни

Британиядаги мактабда топилган бомба туфайли юзлаб одам эвакуация қилинди

calendar 15.05.2016
875

Британиянинг Бат шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши замонидаги 500 кг лик бомбанинг топилиши сабабли юзлаб одамлар ўз уйларидан эвакуация қилиндилар. Бомбани собиқ мактабнинг болалар майдончасида қурилиш ишлари олиб бораётган қурувчилар аниқладилар. 300 квадрат метрлик майдон зудлик билан тўсиб қўйилди. Йўллар беркитилди, қўшни уйлар аҳолиси эвакуация қилинди, воқеа жойига сапёрлар ва қутқарувчилар чақиртирилди. Шаҳарнинг кўплаб аҳолиси тунни маҳаллий ипподромда ўтказишларига тўғри келди.

NYT нашри полиция катта инспектори Кевина Тэтчерга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, ҳукумат одамларни эҳтиёт чораси сифатида эвакуация қилган. Бомбани портлатиш ва бўлаклар учишидан қочиш учун у қум гумбази билан изоляция қилинди.  

Иккинчи жаҳон уруши вақтида шаҳар немис ҳарбийлари томонидан кўплаб бомбардимонларга учраган. Ҳозирги кунгача шаҳарнинг турли қисмларида қурувчилар ва йўл ишчилари кўплаб портламаган снарядларни аниқлайдилар. 

2013 йилда Дортмундда 20 минг киши худди юқоридагидек сабабга кўра эвакуация қилинганди. Топилган бомба шунчалик кучли бўлганки, бутун бир даҳани йўқ қилиб юбориши мумкин бўлган. 2015 йил августда Лондонда 150 киши шаҳарнинг ғарбий қисмида топилган бомба туфайли эвакуация қилинганди.

Яндекс.Метрика