У нас есть только
оригинальные песни

Bugun Shavkat Mirziyoev Navro'z tantanalarida ishtirok etadi

calendar 21.03.2018
936

Ўзбекистонда Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик февраль ойидан бошланган эди. Байрам муносабати билан 5 кунлик таътил берилди. Кўчалар, маҳаллаларда умумхалқ ҳайрия ҳашари ўтказилди.
 
Халқимиз бир неча кундирки байрам кайфиятида. Бугун эса чинакамига Наврўзни қаршилаб, кун-у тун тенглигига, табиатнинг гўзал ҳодисасига гувоҳлик қилади.
 
Ўтган йили байрам тантаналари ўтказиладиган бош майдон сифатида Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи танланган эди.
 
Бу йилги тадбирлар эса “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтиши хабар қилинди.
 
Мажмуа боғи одамлар, усталар, ҳунурмандлар, халқ оғзаки ижоди намояндалари, санъаткорлар, театр актёрлари билан гавжум. Бироздан сўнг ушбу майдонга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюриб, байрам тадбирларида иштирок этади.
 
Давлат раҳбарининг ташрифига юқори даражада тайёргарлик кўрилмоқда. Ҳар бир вилоят учун алоҳида жой ажратилган бўлиб, бу майдонда вилоятлар ўз удумлари, қадриятларини намойиш этмоқда.
 
Тадбирда иштирок этиш учун республика фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талабалар таклиф этилган. 

Яндекс.Метрика