У нас есть только
оригинальные песни

Бугун Шоҳруххон ва Асал Шодиеванинг никоҳ маросими бўлиб ўтмоқда

calendar 05.06.2016
5387

Бугун, 5 июнь куни хонанда Шоҳруххон ва актриса Асал Шодиеванинг никоҳ тўйи бўлиб ўтмоқда. 

Аввалига "Версал"га белгиланган никоҳ маросими Тошкент шаҳридаги "Osiyo Grand" тўйхонасида кўчирилган. 

Аввалига тўйхонага икки санъаткорнинг оналари ва оиланинг яқинлари кириб келишди.

Тўйни хонанда Нилуфар Усмонова ўз қўшиқлари билан бошлаб, сўнг ёр-ёр садоси остида келин ва куёв тўйхонага қадам ранжида қилишди.

Мустақил ҳаётга қадам ташлаган икки ёшга Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева, Улуғбек Раҳматуллаев, Асилбек Ниғматов, Ботир Қодиров, Жаҳонгир Позилжонов, Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова, Шаҳзода, Ўзбекистон Халқ артисти Фарруҳ Зокиров томонидан илиқ ва самимий тилаклар билдирилиб, сўнг бирин кетин шўх ва рақсбоп қўшиқлар куйланди.

Клипмейкер Наримон Султонхўжаев томонидан тайёрланган "Love story" лавҳаси меҳмонлар олқиши билан кутиб олинди.

Тоҳир Содиқов томонидан куйланган "Кел яшайлик" таронасига эса кечанинг бош қаҳрамонлари вальс тушишди.

Базм бошланиши билан тўйга таклиф этилган шоу-бизнес вакиллари янги фотосуратларни ижтимоий тармоқларга жойлаб боришмоқда.

Yoshlar.com сайти Шоҳруххон ва Асал Шодиевага бахт тилайди.

Яндекс.Метрика