У нас есть только
оригинальные песни

Буюк мамлакатимизнинг муқаддас рамзи

calendar 18.11.2015
1632

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган давра суҳбати ўтказилди. 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори ўринбосари А.Эшматов ва бошқалар Давлат байроғи миллий давлатчиликнинг муҳим ажралмас қисми экани, ҳарбий хизматчилар қалбида ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат туйғусини мустаҳкамлашда муҳим восита бўлиб хизмат қилишини таъкидлади. 

Курсантларни ўқитиш жараёнида ҳарбий фанлар бўйича ўқув дастурлари билан бирга мамлакатимиз давлат рамзлари тарихини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мустақиллигимиз рамзларининг роли ва аҳамиятини тушунтиришга йўналтирилган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. 

– Бугунги учрашув жуда фойдали бўлди, – дейди Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти курсанти Отабек Абдураимов. – Халқимиз мустақилликка эришиш учун босиб ўтган йўл, давлатимиз суверенитетининг муқаддас рамзлари зиммамизга улкан масъулият юклайди. Бу бизни Ватанимиз фаровонлигини янада таъминлаш мақсадида ўз устимизда ишлаш ва зарур билимларни эгаллашга ундайди. 

Тадбирда шоирлар ва курсантлар ўзларининг Давлат байроғига бағишланган шеърларини ўқиб берди. 

Яндекс.Метрика