loading...

 

Буюк жангчи Брюс Ли фалсафаси


Уни яхши кўришган, унга тақлид қилишган. У жаҳон жанг санъати афсонасига, кино соҳасида яққол қаҳрамонга айланди. Унинг фалсафаси эса ҳозирги кунда ҳам миллионлаб одамларни илҳомлантирмоқда ва ўзини танишга, ўз-ўзини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

adme.ru Брюс Лининг доно фикрларини ёдга олади. Инсон нафақат танаси билан, балки руҳан ҳам кучли бўлиши керак.


Қанчалик секин ҳаракат қилаётганинг эмас, тўхтамаганлигинг муҳим.

Агар мағлубиятни тан олмас экансиз, у мағлубият эмас.

Ҳақиқий дўст олмос каби камёб ва қимматдир. Сохта дўстлар эса худди кузги япроқлар каби ҳар томонингизда.

Агар сизни танқид қилишаётган бўлса, демак тўғри қиляпсиз. Чунки одамлар ақллиларга ҳужум қилишади.

Ўйлама - ҳис қил! Бу худди ойни бармоқ билан кўрсатишдек гап. Бармоққа диққат билан қарамасанг, гўзалликдан қуруқ қоласан.

Нима ҳақида ўйласанг, шундай бўласан.

Шарқликлар "Мослашувчан бўл. Ҳаёт инсонни эгилувчан ва юмшоқ қилса, ўлим қаттиқлаштиради” дейишади. Бу тана, ақл ва руҳга тегишли.

Мен муҳокама қилиш учун эмас, тушуниш учун ўрганаман. Мен кўр-кўрона оломонга эргаша олмайман ва уларнинг қилиқларини қабул қилмайман.

Агар бирор нима ҳақида иложи йўқ деб ўйласанг, ўзинг буни имконсиз қиласан.

Яхши жангчи кучли эмас, балки тайёридир. У ўйламайди ва орзу қилмайди.  У содир бўладиган ҳамма нарсага тайёр.

Жангда доим кутилмаганда ғалаба қозонилади. Ёдлаб олиш эса мағлубиятга учрайди.

Бўш бошда узун тил бўлади.

Мақсадга етиш шарт эмас. Бу йўлда давом этиш керак холос.

Хатоларни доим кечириш мумкин, албатта, бунга жасорат топа олсанг.

Кўнгилчан бўл, аммо бўйсунма, қатъий бўл, лекин шафқатсиз эмас.

Оддийлик санъатнинг олий даражасидир.

Ақлли аҳмоқ ақлли маслаҳатдан олганига қараганда аҳмоқона саволлардан кўпроқ нарса олишга қодир.

Нима бераётганинг эмас, қандай бераётганинг муҳим.

Мен 10000 зарбани биладигандан қўрқмайман. Мен бир зарбани 10000 марта ўргангандан қўрқаман.


Комментарии (1) | Добавить: 07.12.2014

1. dodiy-media (10.12.2014 08:30)
Klass-Zo'r...
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

AQSh siyosatiga nima bo'ldi?
“Maydon” qonli kechasiga 3 yil to'ldi
Rossiyada yanvar oyida nechta Ravon avtomobillari sotilganini bilasizmi?
Zarina Nizomiddinova sobiq turmush o‘rtog‘i bilan ajrashganidan buyon u bilan gaplashmasligini ma’lum qildi
O‘zbekistonda dollarning so‘mga nisbatan rasmiy kursi qariyb 50 so‘mga oshdi
Yigitlar orasida yangi urf – ichkuyovlik!
Rossiya neft qazib olish hajmi bo'yicha Saudiya Arabistonidan ham o'tib ketdi
Ronalduning turk serialidagi ishtiroki haqidagi ma`lumot yolg'on bo'lib chiqdi
Gitlerning telefoni 100 ming AQSh dollariga baholanmoqda
Bill Geyts dunyoni bioterrorchilik xavfidan ogohlantirdi
Erkaklarning sochi nega to'kilishi ma'lum bo'ldi
100 dollarlik metall Meizu M5s rasman taqdim etildi
XKS ekipaji Xitoy karamining birinchi kosmik hosilini yig‘ib oldi
Shifokorlar uchun shanbaliklar bekor qilindi, biroq...
Qaysi tumanlar aholisi ish haqini to'liq hajmda naqd shaklda olishi shart?
LG G6 smartfoni qayerda va qachon taqdim etilishi rasman ma’lum qilindi
Twitter internet bezorilarini tiyib qo'yadi
Mercedes 3 ming ot kuchiga ega qayiqni taqdim etdi
Shahram G'iyosov shou-biznesda ham o'zini sinab ko'rdi
Geologlar Tinch okeani qa`rida yangi qit`a topishdi
«Turkiston» va «Istiqlol» san`at saroylari Toshkent shahar hokimiyati tasarrufidan chiqarildi
Soch o‘sishini qanday tezlashtirish mumkin?
«O'zbeknavo» o'rnida «O'zbekkonsert» davlat muassasasi tashkil qilindi
Madaniyat va sport ishlari vazirligi ikkiga ajratildi