У нас есть только
оригинальные песни

Бухорода темир йўл вокзалининг янги биноси қурилмоқда

calendar 07.02.2016
1467

Бухорода темир йўл вокзалининг янги биноси қурилмоқда, деб хабар бермоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати.

Вокзалнинг эски бир қаватли биноси узоқ 1902 йилда қурилган эди ва ўтган йилнинг ёзида бузиб ташланган. Ўшанда янги вокзалнинг фундаменти қўйилган ва қурилиши бошланган.

Янги икки қаватли вокзал биноси бир вақтнинг ўзида 200 дан кўпроқ йўловчига хизмат кўрсата олади. Вокзалда кутиш залидан ташқари, VIP-зал ва меҳмонлар учун 4 та дам олиш хонаси, оналар ва болалар хонаси, болалар хонаси, тиббий пункт ва буфет бўлади.

Айни вақтга келиб вокзалнинг деворлари кўтарилди, томи ёпилди. Перрон қисми кенгайтирилди, имконияти чекланган одамлар қулай ҳаракатланиши учун махсус йўлаклар қурилди.

Баҳорда вокзал олдида фаввора, темир йўл кассаси ва автомобиль учун тураргоҳ қурилади. Вокзални сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

Бухоро темир йўл вокзали кассасида ҳар куни маҳаллий ва халқаро йўланишларга 9 мингта чипта сотилади. 2015 йилда чипталар савдоси 2014 йилга нисбатан 9 фоизга, йўловчилар сони эса 12 фоизга ошган.

Яндекс.Метрика