Бухорода улфатчилик чоғида ука акасини ўлдириб қўйди
22.05.2015 3884
Бухоронинг Қоракўл туманида ака-ука Мурод ва Усмон Туробовлар ўртасида келиб чиққан жанжал улардан бирининг ўлими билан якунланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.Айтилишича, ака-укалар бир шиша ароқни ичиб, маст ҳолда бўлишган. Арзимас масаладан жанжал чиқиб, улар ёқалаша бошлаган. Ўзини унутиб қўйган Усмон ғишт билан акасининг бошига зарба берган. Мурод Туробовнинг жони воқеа жойида узилган.Ака-укаларнинг судда кўрсатма берган ота-онаси Рамазон ва Тўхтагул Туробовлар ўғилларига енгилроқ жазо беришни сўрашган.