Буларни қилсангиз, терингиз сиздан миннатдор бўлади

 

Чиройли, соғлом тери  — ўзига қараб юрувчи қизларнинг биринчи ва асосий белгиси. Бу вазиятда ҳам камчиликлар билан курашишда бир қатор пардоз воситаларидан фойдаланилади: махсус пилинглар, кремлар, лосьонлар, ниқоб ва скраблар. Бироқ қимматбаҳо воситалар доим ҳам кутилган натижа беравермайди. 

Терини парваришлашга қаратилган қуйидаги тавсиялар доимо гўзал ва навқирон кўринишингизга ёрдам беради. 

 

Телефон экранини махсус тозаловчи салфеткалар билан артинг 

Ёноқларингизда тошмалар пайдо бўлганини ҳис этсангиз, бу мобиль телефон туфайли бўлиши мумкин.

Замонавий тадқиқотлар шуни тасдиқлайдики, мазкур девайсларда ҳожатхонага нисбатан ўн марта кўпроқ бактериялар мавжуд. Барча микроблар юзингизга ўрнашиб олмаслигини истасангиз, махсус салфеткалар ёрдамида телефон экранини тез-тез артиб туришга одатланинг.

 

Пардоз буюмларини тез-тез ювиб туринг

Пардоз учун буюмларни нотўғри ишлатиш тери қичишиши, ҳуснбузарлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бундай кўнгилсиликлардан қочиш учун чўткалар, губкалар, аппликаторлар ва бошқа буюмларни доим ювиб туриш зарур. Бунинг учун одатий  антибактериаль салфеткалар яхши ёрдам беради.

 

Ўз овқатланиш меъёрингизни назорат қилинг

Ширин, ёғли таомлар терининг душмани ҳисобланади.  Бу барчага маълум. Бироқ бу ҳақида унутиб қўямиз. Монопарҳез каби қаттиқ озиқланиш чекловлари  — қуруқ, ажинли ва «чарчаган» терини таъминлаб берувчи асосий омил. Шу сабабли организмда «зарарли» маҳсулотлар билан бирга зарур  витамин ва минераллар йўқолиб қолишига йўл қўйманг.

 

Скраблардан керагидан ортиқча фойдаланманг

Скраблар чиндан ҳам терини янада текис ва ёрқин қилишга ёрдам беради, бироқ бу каби воситани ҳаддан зиёд ишлатиш шамоллаш хавфини оширади. Муаммоли ва қуруқ терили кишилар скраблардан  воз кечиб, юмшоқ тозаловчи лосьонлардан фойдалангани маъқул. Кимнинг териси ёғли бўлса, скрабларни ҳафтада икки маротаба ишлатса мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Бассейнда чўмилишдан аввал ва кейин юзингизга крем суринг

Хлорланган сув терини жуда қуритиб юборади ва бироз хира, дағал қилиб қўяди.  Хлорнинг салбий таъсирини камаййтириш учун бассейнга боришдан аввал юзга озиқлантирувчи крем суртинг, чўмилиб бўлгач эса яхшилаб ювиниб, юмшатувчи кремдан фойдаланинг.

 

Спорт машқларидан сўнг дарҳол ювининг

Спортзалда ювиниш бироз ноқулайлик туғдириш мумкин. Бироқ оқаётган тери ўз вақтида ювиб ташланмаса, қора чизиқлар ва ҳуснбузарлар пайдо бўлади. Шу сабабли машқлардан сўнг дарҳол ювинишга одатланинг. 

 

Организм сизга юбораётган белгилардан огоҳ бўлинг

Қизил тошмалар ёки қичишиш, тери қуруқлиги,  шишиш — бу барча камчиликлар  жиддий касалликлардан дарак бериши мумкин.  Организмингиз сизга юбораётган бундай белгиларга эътиборли бўлинг ва ўз вақтида унга қарши чора кўринг.

 

Жуда ҳам иссиқ сувдан фойдаланманг

Ҳаддан зиёд иссиқ сув терини ҳимоя қилувчи ва ундаги намликни сақлаб турувчи ингичка ёғ қатламига зиён келтиради. Қайноқ сувда чўмилиш тезда ажин тушишига, тери қуришига олиб келади. Буни ёддан чиқарманг ва қайноқ сув ўрнига хона ҳароратидаги сувдан фойдаланинг. Manba: xabardor.uz


Комментарии (0) | Добавить: 13.08.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
Поиск MP3 и Клипы

«Новости»

GM Uzbekistan avtomobil yetkazib berishni tezlashtirishni va’da qilayotganlarga ishonmaslikka chaqirdi
O‘zbekistonda avtomobil raqamlari xalqaro raqamlarga almashtiriladi, barcha qog‘oz hujjatlar esa bekor qilinadi
ukumat uchun alohida mobil aloqa tizimi yaratiladi
iPhone X smartfoni Android’da ishlovchi barcha telefonlardan uch marta ko'proq daromad keltirdi
Nokia X’ning taqdimot sanasi ma’lum bo‘ldi
Foto: Samolyotlarning “yotoqxonalari”
Toshkentda ma’muriy binolar atrofidagi panjaralar olib tashlanmoqda
AQShlik bloger halokatga uchrayotgan samolyotda to‘g‘ridan to‘g‘ri translyatsiya uyushtirdi
«Telegram bloklanganidan keyin ham g'alaba qozondi»
Kelajak oziq-ovqati: 10 yildan keyin dunyo ahli nima tanovul qiladi
Манзура билан очиқ видеоинтервью: унга Тамиладан ҳам баттар муносабатда бўлишяптими?
Президент фармони: Янги давлат мукофоти таъсис этилди
Qirg‘izistonlik o‘ymakor usta Qur’oni karimning 20 oyatini yog‘ochga o‘yib yozdi
AQSh Xitoyga qarshi yangi savdo cheklovlarini tayyorlamoqda
Yuridik ma`lumotga ega bo'lmay qayta tayyorlashdan o'tib yuridik xizmatda ishlash mumkin bo'ladi
Toshkentda 1-maydan sovuq suv narxi oshadi
1 iyuldan boshlab O'zbekistonda kobeyjing kartalari ishlab chiqariladi
Moskvada havo harorati 70 yillik rekordni yangiladi
Durov Rossiyada «Telegram» bloklanishiga munosabat bildirdi
Yaponiya korporatsiyasi O‘zbekistonda benzin ishlab chiqaradigan zavod quradi
Shavkat Mirziyoyev yana sobiq Bosh prokurorni esladi
AQSHda 522 kiloli pirog tayorladi
«Titanik» qoldiqlari auksionda sotilmoqda
Telegram o'rniga «TamTam». Foydalanuvchilar yangi messenjerga ko'cha boshladi
Rossiya Telegram'ning kulini ko'kka sovurmoqchi: App Store va Google Play’ga talab yuboriladi
«PSJ» yetti karra Fransiya chempioni bo‘ldi
Ayol-qizlar o‘rtasidagi Qur’on musobaqasining respublika bosqichi 25—26-aprel kunlari Toshkentda bo‘lib o‘tadi
Opera VPN servisi aprel oxirida yopiladi
Toshkentda mast erkakning puli, telefoni va poyabzalini olib ketgan o‘g‘ri ushlandi
Tramp Suriyadagi Rossiya obyektlariga zarba berish imkoniyatini ko‘rib chiqqan