Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичидаги сўнгги
икки уй ўйинини Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўтказади. Ҳали бирорта
расмий футбол мусобақасини ўзида қабул қилмаган стадионда 26 март куни
Ливан, 18 июнь куни эса Қатар миллий терма жамоалари меҳмон бўлади.
Унгача эса стадионни ОФК инспекцияси кўрикдан ўтказади.
34 минг
ўринга мўлжалланган "Бунёдкор" стадиони 2012 йилнинг сентябрь ойида
қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган. 28 сентябрь куни эса
стадионнинг очилиш ва ишга тушириш маросими бўлиб ўтган, унда "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари кўргазмали ўйин ўтказган эди.