У нас есть только
оригинальные песни

Business Insider: Хитой секин-асталик билан долларнинг нуфузига путур етказмоқда

calendar 05.04.2015
2834


Хитой охир-оқибат юан захира валютаси мақомини олишга муваффақ бўлиб, АҚШ долларини таъсирини камайтиришга эришади, деб ёзмоқда Вольф Рихтер ўзининг Business Insider порталида чоп этилган мақоласида. Унинг сўзларига кўра, АҚШ фақатгина бу жараённи секинлата олиши мумкин, холос.

Кўпчилик давлатлар юандан халқаро ҳисоб-китобларда фойдаланмоқда, деб эслатиб ўтади Рихтер. Юан билан ишловчи клиринг банклари дунёнинг 15 та шаҳарида мавжуд. Бундай шартнома Лос-Анжелес билан ҳам тузилган. Хитой валюта своплари (конверсион операциялар) бўйича 30 тадан ортиқ давлат, шу жумладан АҚШнинг иттифоқдошлари – Австралия ва Буюк Британия марказий банклари билан ҳам шартнома тузган.

"Бу жуда майда қадамларга ўхшайди, бироқ улар юаннинг мақомини ошириш ва долларнинг кучини ва демак, АҚШ ҳукуматининг узун қўлларини йўқ қилиш бўйича секин-аста, босқичма-босқич, узлуксиз амалга оширилаётган жараённинг бир қисмидир”, деб ёзмоқда Рихтер. Унинг айтишича, яқин келажакда Хитойнинг бу борадаги қадамлари юаннинг эркин фойдаланиладиган валютага айланишига олиб келади, бу эса унинг ХВЖ саватчасига киритишдаги асосий мезон ҳисобланади.

Март ойида Хитой Халқ банки директори ўринбосари И Ган Пекин ХВЖ билан юанни жамғарманинг захира валюта саватчасига киритиш бўйича муҳокама олиб борилаётганини айтган эди. Айни пайтда бу саватчага доллар, евро, иена ва британ фунти киради. Ўтган ҳафтада ХВЖ раҳбари Кристин Лагард масала юанни захира валюта саватчасига киритиш-киритмаслик ҳақида эмас, балки буни қачон амалга ошириш ҳақида кетаётганлигини айтган эди.

Бу масалада Пекин Вашингтоннинг қаршилигига учраши муқаррар. АҚШ ХВЖда 18 фоизга эга. Хитой бу бороада бошқа давлатларнинг қўллаб-қувватлашига эришиш керак бўлади. Германия ва Австралия Хитойга кўмак кўрсатишларига ишора қилишди. Эҳтимол, юандан халқаро ҳисоб-китобларда фойдаланувчи бошқа давлатлар ҳам Пекинни қўллаб-қувватлашлари мумкин.

Агар юан захира валютаси деб тан олинса, бу Пекиннинг улкан ғалабаси бўлади, дейилмоқда мақолада. Жаҳон марказий банклари юанни сотиб олишни бошлаб, унга бўлган талабни вужудга келтиришади. Бу эса Хитойнинг жаҳон майдонидаги нуфузининг янада ошишига сабаб бўлади.

"Бу амалга ошса, Хитой АҚШнинг тўлақонли иқтисодий, молиявий ва сиёсий рақиби бўлишига яна бир қадам яқинлашади”, деб хулосалайди ўз фикрларини Рихтер.
Яндекс.Метрика