У нас есть только
оригинальные песни

Чеченистонда янги ой чиқмагани учун ҳайит байрами вақти кўчирилди

calendar 05.07.2016
1500

Чеченистонда Ҳайит байрами 6 июль куни нишонланади. Бунга осмонда янги ой чиқмагани сабаб бўлган. Бу ҳақда «Кавказский узел» хабар тарқатди.

"Рамазон ойи 5 июль куни тунда ниҳояланади. Шундай экан, Ҳайит байрамининг биринчи куни чоршанба куни бўлади. Байрам вақти кўчирилишига осмонда янги ой чиқмагани асос", дейилган Чеченистон мусулмонлар диний идораси вакили.

Чеченистондан ташқари, Доғистон ва Эдигейда ҳам байрам кўчирилган.

Бугун Россия бўйлаб Ҳайит байрами нишонланди. Москва шаҳридги масжидларга Ҳайит намозини ўқиш учун 241 мингдан орти киши келди.

Яндекс.Метрика