Аввалроқ “Бу қизиқ” туркумига оид 1-, 2-, 3- ва 4-маслаҳатлар эътиборингизга ҳавола этилган эди. Тамаки чекишни ташлашнинг охирги, 5-маслаҳати ҳам Сизга мунтазир...
5-маслаҳат. Чекишнинг зарарли оқибатлари ҳақида ўз билимларингизни мустаҳкамланг!
Тамаки чекишни ташлаётган ёки зарарли одатларни яна бошлаб юбормаслик учун курашиб юрган кишида маълум руҳий зўриқишлар бўлиши табиий.
Бу ҳам ўзига хос киши иродасини синайдиган майдон!
Бироқ зарарли одатлардан ҳанузгача қутилолмай юрганларнинг таъсири кишининг асабига тегади...
Улар кези келганда устингиздан кулишади, нафсониятингизга тегади, ўзларининг “доно маслаҳатлари” билан сизни фикрингиздан қайтармоқчи бўлишади.
Бундай кишиларга муносиб жавоб бериш учун сиз бу борада “билимдон” бўлишингиз керак.
Зеро, уларни маълум масофага югуриш ёки қайсидир бадантарбия машқи мусобақасида “мағлуб этиш” имконияти ҳар доим ҳам бўлавермайди.
Бундайларга чекувчилар ҳаётига тааллуқли статистик маълумотларни “эслатиб қўйиш” ҳам бир усул...
Дунё статистикасидан:
Юқоридаги 5 та маслаҳатлар ёнига яна кўплаб маълумотларни, тавсияларни “тиркаб қўйиш” мумкин...
Бу борадаги барча маълумотлар кўпчилигимизга яхши таниш, чекишнинг зарарли эканлигини барчамиз бирдай биламиз. Мақсад — эътиборингизни жалб этиш!
Ушбу саҳифаларни ўқиб бир неча киши чекишни ташласа, қайсидир маънода мақсадимизга эришган бўламиз.
Чекишни ташлаш унчалик қийин нарса эмас. Асосийси, буни чин дилдан исташ ва айтойдил ҳаракат қилиш лозим!
Шундоғам атмосферамиз зарарли тутунларга тўла...
Ўпкамизга тоза ҳаво ўрнига зарарли тутунни тўлдиришимиз фақат ўзимиз ва атрофимиздагиларга зарар.
Чекувчилар рўйхатига кирмаган бўлсангиз — қадрингизни билган инсон экансиз!
Мабодо ушбу рўйхатга беихтиёр кириб қолган бўлсангиз, дарҳол чекишни ташланг!
Соғлом турмуш тарзини танлаш — ёш авлодга ўрнак бўлиш, яъни уларни тарбиялашнинг энг яхши усули!
Фарзандларингиз чекувчи бўлишини истамасангиз керак...