У нас есть только
оригинальные песни

«Челси» инқирози давом этади. Жамоа бу сафар «Вест Хэм»га ютқазди

calendar 24.10.2015
1212

Англия чемпионатининг 10-туридан ўрин олган "Вест Хэм" ҳамда "Челси" клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб ўйиннинг 17-дақиқасида Сарате мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасига келиб, Кэйхилл жавоб голини киритди.

Иккинчи бўлимнинг 79-дақиқада заҳирадан майдонга тушган Энди Кэрролл ўз голи билан якунда "Вест Хэм” ғалаба келтирди.

Шу тариқа, "Челси" меҳмонда "Вест Хэм"га енгилди. Жозе Моуриньо шогирдлари ҳали инқироз кўчасидан чиқишмаган шекил.

Англия чемпионати, 10-тур

Вест Хэм – Челси 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 17 Сарате, 1:1 – 56 Кэйхилл, 2:1 – 79 Кэрролл.
Вест Хэм – Адриан, Коллинз, Крессуэлл, Дженкинсон, Томкинс, Лансини (Обианг, 82), Куяте, Нобл, Пайе, Сарате (Кэрролл, 69), Сако.
Челси – Бегович, Кэйхилл, Аспиликуэта, Зума, Терри, Матич, Рамирес (Фалькао, 82), Фабрегас (Оби Микел, 46), Виллиан, Азар, Диего Коста.
Огоҳлантиришлар: Аспиликуэта (24), Матич (35), Диего Коста (45), Фабрегас (45), Куяте (74), Виллиан (81).
Четлатиш: Матич (44).

Яндекс.Метрика