У нас есть только
оригинальные песни

Черчесов Россия терма жамоаси бош мураббийлигига тасдиқланди

calendar 18.07.2016
1006

Станислав Черчесов Россия терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлди. Бу ҳақида «Р-Спорт» РФИдаги манбасига асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Россиялик ушбу мутахассис номзоди томонлар ўртасидаги музокаралар якунида тасдиқланган.

«РФИ ва Станислав Черчесов ўртасидаги музокаралардан кейин Станислав Саламович Россия терма жамоаси бош мураббийлигига тасдиқланди.

23 июль куни расмий ҳужжатлар ва шартнома имзоланади», – дейилган манбада.

Черчесов 2015 йилнинг октятбридан бери Варшаванинг “Легия” клуби бош мураббийи лавозимини эгаллаб келаётган эди. 52 ёшли мутахассис қўл остида жамоа Польша чемпионати ҳамда мамлакат кубогини қўлга киритган.

Яндекс.Метрика