У нас есть только
оригинальные песни

Chivin va uning zahri bilan kurashishning 10 usuli

calendar 12.07.2015
2400

Ёпишқоқ чивинлар энг ёқимли таътилни ҳам бузиши тайин. Ушбу майда қон сўрувчилар табиий офатга ўхшайди. Улардан қочиб қутилиш осон иш эмас! Биз эса сизга бу кичик офатлардан қутилиш йўлларини айтиб ўтмоқчимиз.

1. Ҳушбўй ифорли мойлар

Қон сўрувчи ҳашаротлар билан курашишда энг мақбул эфир мойлари қуйидагилар ҳисобланади: лаванда, валериана, эвкалипт, ёронгул, арпабодиён, тошчўп, ялпиз, чой дарахти, лавр, кедр.

Қўлланилиш усули:

• Пахтани шу мойлардан бирида бироз намланг ва "ҳид тарқатгич”ни дераза олдига ёки ёстиғингиз ёнига қўйинг.

• Эфир мойини кремингизга аралаштириб, уни танангизнинг очиқ жойларига суринг.

2. Хонаки ўсимликлар

Ялпиз, мирт, розмарин ва ёронгул каби хонаки ўсимликлар ҳашаротларни ўзининг ўткир ҳиди билан қувиш хусусиятига эга. Яна бир чивинларга қарши ўткир хонаки восита бу помидор барглари ҳисобланади.

3. Лимон билан чиннигул

Лимонни кесиб, унга чиннигулни тиқинг. Уни краватингиз олдига қўйинг ва шу орқали сиз деразани очиб ухлашингиз мумкин. Ёқимли ифор ва хонада чивинларнинг йўқлиги кафолатланган!

4. Чивинлар учун қўлбола тузоқ

Бу тузоқ чивинларни карбонад ангидрид гази ёрдамида жалб қилиш ҳисобига ишлайди. Бу газ ачиш жараёнида ҳосил бўлади. Чивинлар уни ҳидлаб, тузоққа тушишади ва у ердан қайтиб чиқиб кета олишмайди.

5. Игнабаргли дарахт ғуддалари ва арча

Чивинлар билан табиий курашишга қорағат ғуддалари ва арча новдалари ҳам ёрдам беради. Уларни гулханга ташласангиз кифоя, унинг ҳиди ҳашаротларни қувади.

6. Черемуха ва рябина

Агар ҳовлида ухламоқчи бўлсангиз, танангизнинг очиқ жойларига рябина ёки черемуха баргларини суртсангиз бўлгани. Чивинлар сизни асло безовта қилмайди.

7. Пиёз ва саримсоқ

Пиёз ва саримсоқ чақишдан кейинги қичишишлардан энг яхши восита, деб тан олинган. Пиёзнинг бошчаси олиб ташланиб, иккига бўлинади ва бир бўлаги чивин чаққан жойга қўйилади. Саримсоққа келсак, унинг бир бўлакчаси эзилиб, кам миқдордаги сувга аралаштирилади. Кейин бир парча мато ўша аралашмада намланиб, жароҳат жойига қўйилади.

8. Ош содаси

Ош содаси чивин заҳрини даволашда энг оддий ва кенг тарқалган восита ҳисобланади. 3 ош қошиқ ош содасини бир қошиқ сув билан қуюқ паста ҳосил бўлгунча аралаштиринг. Пастани жароҳат жойига суринг ва қуришини кутинг.

9. Лимон шарбати

Жароҳат жойини лимон шарбати билан намлаш ҳам қичишишни камайтиради.

10. Қошиқ

 

Қошиқни қайноқ сувда қиздиринг, сўнгра уни жароҳат жойига қўйинг. Қошиқни бир неча дақиқа давомида терингизга қаттиқ босиб туринг. Сиз уни олганингизда қичишиш ўтиб кетиши лозим. Manba: xabardor.uz

Яндекс.Метрика