У нас есть только
оригинальные песни

Чивинга қарши курашишнинг осон ва таъсирли усуллари

calendar 09.06.2016
1973

Шавқатсиз чивинлар энг мароқли ҳордиқни ҳам чиппакка чиқаради. Бу зараркунанда қон сўрувчилар ҳудди офат каби инсон ҳаётига кириб келади. Айниқса, ёз фаслида чивинлар кўпайиб, инсонларга «ҳужум қилиш»ни бошлайди.

Албатта, жуда ҳам кичик бўлса-да, бу қонҳўр чивинлар билан курашиш осон иш эмас.

Қуйидаги маслаҳатлар эса бу митти ҳашаротлардан “ҳимояланиб”, терингиз омон қолишига ёрдам беради.  

 

1. Хушбўй ёғлар

Қон сўрувчиларга қарши курашишда ёрдам берувчи энг фойдали ёғлар  —  лаванда, валериана, эвкалипт, ёронгул, арпабодиён, чабрец, ялпиз, чой дарахти, камфорли лавр, кедр.

 

Қўллаш услуби:

Пахтани юқоридаги ёғлардан бири билан намланг ва «ароматизатор» (ифор таратувчи) ичига солиб, дераза ёки ёстиқ яқинига жойлаштиринг.

Танланган хушбўй ёғни ишлатадиган кремингиз билан аралаштиринг. Тайёр массани тананинг очиқ қисмларига суртиб чиқинг.

 

2. Хонаки ўсимликлар

Ялпиз, мирт, розмарин ва ёронгул — хонаки ўсимликлар ўзининг кучли ифори билан чивинларни қўрқита олади. Шунингдек, чивинга қарши энг кучли восита помидор барглари ҳисобланади.

 

3. Чиннигул ва лимон

Лимонни кесиб, унга чиннигулни жойлаштиринг. Уни каравот ёнига қўйинг. Энди бемалол очиқ дераза олдида ухлашингиз мумкин. Ёқимли ҳид ва чивинларсиз хона — ширин уйқу кафолатидир.

 

4. Уйда тайёрланувчи қопқон

Уни ҳидлаш учун келган чивинлар сувли қопқонга тушиб кетиб, қайта чиқа олмайди. 

 

5. Игнабаргли қарағай ғуддаси ва арча

Табиат қўйнида эса чивинларга қарши қарағай ғуддалари ва арча шохларидан фойдаланиш мумкин. Уларни ёнаётган оловга улоқтириб юборилса, ундан таралаётган ҳид чивинлар келмаслигини таъминлаб беради.

 

6. Шумурт ва четан (рябина)

Агар кўчада юрган бўлсангиз, тананинг очиқ ерларига четан ва шумурт баргларини суртиб олинг. Шунда чивинлар безовта қилишдан тўхташади. 

 

7. Пиёз ва саримсоқ 

Чивин чаққандан сўнг пайдо бўлувчи қичималарга қарши пиёз ва саримсоқдан фойдаланса бўлади. Пиёз бошини иккига ажратамиз ва чивин чаққан ерга босамиз. 

Саримсоқни эса бир бўлагини эзиб, ҳосил бўлган аталага озгина сув қўшилади. Тайёр бўтқани терининг зарарланган қисмига суриб чиқилади.

 

8. Сода

Ичимлик содаси чивин чақишидан даволанишда қўлланилувчи энг оддий ва кенг тарқалган восита саналади. 3 чой қошиқ содани 1 чой қошиқ сув билан аралаштиринг. Уни яра жойларга суртиб, қуритинг.

 

9. Лимон суви

Чивин чаққан ерга лимон сувини суртиш ҳам яхши самара беради

 

10. Аромачироқ

Камфор ёғидан фойдаланинг. Ёғ иситилганда ўзидан ҳид чиқаради ва чивинларни қўрқитади. Камфор спиртини эса чивин чаққан ерга суриш мумкин: у қичишишни олдини олади ва яра тез битишига ёрдам беради. 

Яндекс.Метрика