У нас есть только
оригинальные песни

Choliqushining muhabbati hayotga ko'chdi.

calendar 17.12.2017
2534

Актёрлар Фахрие Эвджен ва Бурак Озчивит “Чолиқуши” сериали орқали миллионлаб мухлислар қалбини забт этганди. Сериалда илк бор ҳамкорлик қилган жуфтликнинг оташин муҳаббати аланга олиб, ҳаётга ҳам кўчди. Уларнинг навбатдаги “Севги сенга ўхшайди” (“Aşk Sana Benzer”) фильмидаги жуфтлиги бу севгини мустаҳкамлаган бўлса ажабмас. Бурак романтик Комрон бей ролидан аввал “Муҳташам юз йил” сериалидаги содиқ аскар Малкочоглу Бали-бей роли орқали кўплаб мухлисларнинг юракларни забт этишга улгурганди. Кўпчилик нозик хилқат вакилларининг ёқимтойига айланган Бурак Озчивитнинг муҳаббат тарихи барчага бирдек қизиқ бўлса ажабмас... — Севги сиз учун?
Бурак Озчивит: — Севги – бир сўз билан ифодалаб бўлмайдиган жуда чуқур ҳиссиёт. Севиб қолсангиз, ички “мен”инингиз бўй кўрсатади. Севиб қолганимдагина ҳақиқий Буракни кўрганман. Бу ҳолатда ҳақиқий ҳиссиётларни яширишга, ўзингдан бошқа одамни “ясаш”га ҳожат қолмайди. Ва ҳеч нима севгидан муҳимроқ бўлолмайди. Ҳаётимни шундоқ ҳам ҳиссиётлар қуршовида ўтказаман, чунки актёрман. Севиб қолганимда эса эмоционаллик ортди, гўё юрагимда ҳиссиётларга жой етмаётгандек. Севгини бундан ортиқ таърифлолмайман.
Фахрие Эвджен: — Мен ҳам шу фикрдаман, севги бу – қувонч ва илҳомланиш. У барча ибтидоларнинг ибтидоси. Севги бизга берадиган туйғуни ҳеч қайси ҳис билан тенглаштириб бўлмайди. Ҳаётдаги кўп нарсалар бизни бахтли қилади, лекин фақат севги бизга хотиржамлик ҳамда қувонч бағишлайди.
— Илк учрашувингиз барчага қизиқ...
Бурак Озчивит: — Илк бор “Чолиқуши” сериалида учрашгандик. Фериде ва Комрон ролига киришган илк дақиқамиздаёқ ҳиссиётлар учқунлаганди. Бу девоналарча “энергетика” эди! Муносабатларимиз суратга олиш жараёнида мустаҳкамланиб борди.
—Биргаликда қандай вақт ўтказишни хуш кўрасиз?
Бурак Озчивит: — Фахрие билан уйда ё кинотеатрда фильм томоша қилишни яхши кўраман.
Фахрие Эвджен: — Бурак билан сокин жойда сайр қилишни хуш кўраман.
— Шундай масканингиз борми?
Бурак Озчивит: — Кечки Истанбул жуда гўзал бўлади. Бу вақтда Босфор қирғоғи тинч бўлади, шу ерда сайр қилишни хуш кўрамиз.
— Муносабатларда сиз учун муҳим...
Фахрие Эвджен: — Биринчи галда ишонч ва ёнимдаги инсонни ҳурмат қилиш.
Бурак Озчивит: — Муҳими – ишонч!— Бурак, продюсерлигингиздаги илк фильмингиз “Севги сенга ўхшайди” (“Aşk Sana Benzer”)да Фахрие иштирок этган. Унинг актёрлик маҳоратига ишонганмидингиз ё ҳиссиётларингизга қулоқ тутдингизми?

— Кинотанқидчи ва мухлисларнинг илк фильмим ҳақидаги фикрлари жуда муҳим эди. Агар Фахриега ишонмаганимда, таваккал қилмаган бўлардим. “Чолиқуши” сериали тугаши билан фильмимнинг суратга олиш ишлари бошланган. Жуфтлигимиздаги ролда пайдо бўлган энергиягияни давом эттириш керак эди ва бунинг йўлини топдим.
— “Севги сенга ўхшайди” (“Aşk Sana Benzer”) фильмини Мууледа, жуда романтик муҳитда суратга олгансиз. Бу орангизда учқунлаган муҳаббатни алангалатиб юборган чоғи?
Бурак Озчивит: — Шундай деса ҳам бўлади. Доим бирга бўлганмиз, бир-биримизни яқинрдан билиб олишга имкон бўлган. “Ўзинг танлаган инсонни борича қабул қил”
Фахрие қайсар, суратга олиш майдончасида ҳамманинг асабини чархлайдиган акатриса. Бироқ Бурак билан бутунлай бошқача муносабатда бўлган. “Севгилимни одатларидан воз кечишга мажбур қилмайман. Ёнингдаги инсонни ўзинг танлаган бўлсанг, уни ўзгартириб нима қиласан? Истамаган ишини қилишга мажбурлаб, ёнингдаги ҳамроҳингни бахтли қилолмайсан”, дейди Фахрие.

Муҳим қарор
Бурак Эвдженнинг талабига биноан яшаб турган уйини ижарага бериб, севгилисининг олдига кўчиб боради. Бурак ўз туғилган кунида тиз чўкиб, Фахриенинг қўлини сўрайди.Бурак менинг қаҳрамоним!” Жуфтлик тўйини 29 июнда Истанбулдаги “Sait Halim Paşa” вилласида ўтказди. 500та меҳмоннинг ҳар бирига 170 евро, умумий 85 минг евро сарфланган. Вилланинг ижараси, Фахрие тўй оқшомида намоён бўлган уч хил келин кўйлак ва бошқа майда харажатлар бундан мустасно. Улар янада бой бўлиб, тўйни текинга ўтказишлари мумкин эди. Боиси Буракка араб бизнесмени “тўйингизни Дубайда ўтказсангиз, ҳисобингизга 2 млн.доллар ўтказаман”, деган таклифни берган. Бироқ у таклифни рад этди. Дубайдаги бепул асал ойини ҳам қабул қилмай, Мальдивга жўнаб кетишган. “Бурак,менинг дунёим, қаҳрамоним. У билан бир бутун бўлишни истайман”, дейди Фахрие. 

Актёр биргина “Муҳташам юз йил” сериалидаги иштироки учун 300 минг доллар олган. Ва Дубай амири Муҳаммад ибн Рашид Ал Мактумнинг ўзи уни ҳузурига чақириб 500 минг доллар тақдим этган.

Яндекс.Метрика