Corephotonics мобиль фотосуратларини янги даражага олиб чиқади

Исроилнинг Corephotonics махсус патентланган эгик линзалардан ташкил топган ва иккита 13 мегапикселлик фсенсорлардан иборат бўлган Hawkeye фотомдулини тақдим этди. Бундай модуль LG G5даги модуль каби стереоскопик ёки кенг бурчакли суратни чиқариш учун эмас, балки сифатни йўқотмасдан масштабли суратларни чиқариш учун мўлжалланган. Ишлаб чиқарувчи таъкидлашича, бундай технология беш марта оптик катталаштириш билан тенг бўлади. Бунинг учун, ҳар бир сенсордан олинган суратни бир бирига бирлаштиришади.

Компания ходимлари Hawkeye камераси бозорда мавжув бўлган 130-магапикселлик ва бошқа иккиталик фотомодул сенсорларидан сифати афзалроқ деб ишонтиришмоқда. Эгик линзалар технологияси модулнинг баландлигини 5.4 миллиметрга туширишга ёрдам берди. Иккала сенсорлар ҳам суратни оптик барқорарлаштириш тизими билан жиҳозланган.

Бундан ташқари, компания ёритиш шароитлари камроқ бўлган жойларда суратлар олиш учун мўлжалланган Slim Dual Camera фотомодулини ҳам тақдим этди.

Slim Dual Camera ва Hawkeye фотомодуллари 2017 йилдан кейин чиқиши таҳмин қилинмоқда


Комментарии (0) | Добавить: 08.03.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]