loading...

 

Даҳоларга хос бўлган 11 одат

Оддий одамлар «даҳо» сўзини эшитганда  реалликдан йироқ бўлган одамни тасаввур қилишади. Аммо психологлар даҳоларнинг ғалати одатлари бўлганлиги ҳақида ишонтиришмоқда. Эҳтимол ичингиздан айримларингиз ушбу материални ўқиб, ўзингиз ёки яқинингизда ҳақиқий даҳони таниб оларсиз.

1. Қисқа уйқу

Шифокорлар бир кунда етти-саккиз соат ухлаш кераклигини тавсия этишса ҳам даҳолар бу фикрга камдан-кам амал қилишади. Машҳур кашфиётчи Никола Тесла бир суткада икки соат ухлаганини, баъзида эса 84 соатлаб тинимсиз ишлаганини айтган. Тарихчилар Леонардо да Винчи ҳар тўрт соатда 20 дақиқадан ухлагани ҳақидаги маълумотлар бор.

2. Мушукларга бўлган муҳаббат 

Тарихдан маълум бўлишича, юқори интеллектга эга ижодкор одамлар мушукларнинг ишқибози бўлишган. Масалан, бу уй ҳайвонини Сальвадор Дали, Анри Матисс ва Эрнест Хемингуэй севган. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, мушукларнинг эгалари жуда юқори IQ ва жуда яхши билимга эга бўлишади.

3. Тартибсизлик

Гениал одамларнинг устахоналари ва хоналари одатда тартибсиз бўлади. Психологларнинг тадқиқотлари ивирсиқ стол ижодий фикрлашга олиб келишини исботлаган. Масалан, Марк Твен ҳам машҳур ивирсиқ бўлган.

4. Тушунарсиз ҳуснихат

Агар кимдир хуснихатингиз тушунарсизлиги ҳақида айтса буни мақтов деб қабул қилинг. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, даҳо одамларнинг хуснихатлари жуда ҳунук бўлади, сабаби уларнинг миялари қўлларидан тезроқ ишлайди.

5. Атлетик қомат

Спортчилар иккита гапни қўшиб гапиролмайди деган фикр нотўғри. Айтайлик, Пифагор боксчи бўлган. Бекорга Қадимий Греция жуда кўплаб файласуфлар макони бўлган эмас. Греклар атлетик қомат даҳоларнинг кўриниши деб ҳисоблашган. 

6. Эрталабки қаҳфа

Бетховен мусиқа бўйича даҳо бўлган. У ҳар кун эрталаб роппа-роса 60 та қаҳва донасини бир финжон қаҳва учун санаб солган. Бенжамин Франклин бўш вақтини қаҳва дўконларида ўтказган, Бальзак эса қаҳвага боғланиб қолганлигини асарларида ҳам ёзиб қолдирган.

7. Ёлғизликни севиш
Деярли барча даҳолар — интровертлардир, уларнинг айримлари эса аҳамиятли нарсалар фақат ёлғизликда амалга ошишига ишонишган. Ёзувчи Жейн Остин унинг олдига кимдири тўсатдан кириб қолмаслиги учун эшигига ғичирлайдиган қулф осиб қўйган.

8. Узоқ сайрлар

Сёрен Кьеркегор ва Чарльз Диккенс каби буюк даҳоларга энг яхши ғоялар сайр пайтида келган. Кьеркегор сайрдан кейин ғояларини ёзиб олиш учун уйга шошган. Бетховен сайр пайтида доим ёнида қалам ва ён дафтар олиб юрган. Чайковский ҳар куни икки соатдан сайр қилиб, сайр қилмай қолса касал бўлиб қолишига ишонган.

9. Шахсий кундалик

Леонардо да Винчи, Вольфганг Амадей Моцарт, Виржиния Вулф ва бошқа аксарият истеъдодли одамлар ўз фикрларини ёзиб боришган. Француз рассоми Эжен Делакруа ўз кундалиги ҳақида шундай деган: «Узоқ танаффусдан сўнг мен яна кундалигимни юритишга киришдим. Бу менинг асабларимни тинчлантиришнинг бирдан-бир йўли».

10. Мусиқага муҳаббат

Леонардо да Винчи бир йўла бир нечта асбобни чалишни билган ва ҳатто ўзининг асбобини ҳам яратган. Галилейни эса мусиқа турли фалсафий ишларни яратишга илҳомлантирган.

11. Табиатга муҳаббат

Ральф Уолдо Эмерсон, Генри Дэвид Торо ва Роберт Фростлар теварак атрофга катта муҳаббат ҳис қилишган. Уларнинг айримлари энг яхши ишларини ёлғизликда очиқ ҳавода яратишган.


Комментарии (0) | Добавить: 14.09.2016

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...

«Новости»

Fotogalereya: Mercedes Gelandewagen’ning kutilmagan ko‘rinishlari
Siz hammadan aqllimisiz?
Amerikalik erkak Chevrolet Bolt elektrokari “jonlangani” haqida xabar qildi
O'zbekistonda 40 mingga yaqin mahbusga amnistiya akti qo'llanildi
Obamaning oddiy fuqaro sifatidagi birinchi kuni qanday o'tdi?
Fransuzcha nonushta — shokoladli kruassan
O‘zbekistondagi qurilish tashkilotlari tashqi bozorga chiqariladi
Shavkat Mirziyoyev: “Hudud rahbari, prokurori, soliqchisi - hammasi o'zini o'ylaydi, xalqni hech kim o'ylamaydi”
Tojikistonda ortiqcha vaznga ega militsiya xodimlari "me`yorga keltiriladi"
MY5 telekanalida eski ko'rsatuv yangi nom bilan qayta tiklandi
AQShda Klichkoning o'g'liga timsoh hujum qildi
Tramp AQSh tarixida eng keksa prezident bo'ldi
Farhod Alimov Rayhonning qay darajada pazanda ekanligini ko'rsatdi
“O'zbekiston temir yo'llari” suv tanqisligi mavjud hududlarga ichimlik suvi etkazib berish uchun maxsus texnika xarid qildi
Samarqandda giyohvand moddalar kontrabandasi bilan shug'ullangan guruh tashkilotchisi qo'lga olindi
O‘zingiz uchun mos sport turini tanlang
Shavkat Mirziyoyev Qoraqalpog‘iston Respublikasiga tashrif buyurdi
Xavfsizlik talablari tufayli Tramp o‘zining Android smartfonidan voz kechishga majbur bo‘ldi
Rustam Azimov Qoraqalpog'istondagi har bir xonadonda 100tadan tovuq boqilishini nazorat qiladi
O'zbekiston valyutaning erkin konvertatsiyasiga tayyorgarlik ko'rmoqda
Qoraqalpog'istonda bosh vazir o'rinbosarlarining har biri uyma-uy yurib, vaziyatni o'rganib chiqadi
Xayr Barak, salom Donald: Obamaning lavozimidagi so'nggi kuni va yangi hayoti haqida
Galaxy Note 7 smartfonining portlash sababi oshkor etildi
Oq uydan Obamaga tegishli buyumlar olib chiqib ketildi (foto)