loading...

 

Dangasalikdan qutulish uchun 7 ta maslahat

«Буни кейинроқ бажарарман. Эртага қилсам-чи? Ё индинга қолдираймикан?..» Бу гапларни қанчалик кўп ишлатасиз? Ҳар куни?! Ахир ўша «кейин» ҳам қачондир келиши керак-ку! Худди аёлига уйдаги юмушларни бажаришга ваъдабозлик қилган мультфильм қаҳрамони каби уйингиздаги буюмлардан тоғ пайдо бўлиб, қулаб тушиши мумкин. Хўш, нима қилиш керак?

  1. Нимани йўқотаётганингизни ўйлаб кўринг. Тил ўрганишни орқага сураяпсизми? Унда сизни хорижга хизмат сафарига юборишмайди. Овқатни кечиктирсангиз, йўқ жойдан жанжал чиқиб, кўнгил хира бўлади.
  2. Ўзингизга стимул топинг. Атрофингизга назар ташланг: тенгқурларингиз сиздан ўзиб кетибди-ку! Ҳасадингиз келаяптими? Унда ишланг.
  3. Диққатингизни чалғитманг. Компьютерда муҳим ҳисоботни тайёрлашингиз керакми, «бутун дунё ўргимчак тўри»га илинмасликка ҳаракат қилинг. Аввал ишни бажаринг, қолгани кутиб туради.
  4. Олдингизда турган ишлар жуда кўп бўлса, уларни қисмларга бўлиб, энг осонидан бошланг. Ёки аксинча, энг қийин ишни бажариб бўлгач, қолгани чўт бўлмай қолади.
  5. Сиз ишлаётганда ўзгалар безовта қилмаслигини таъминланг. Телефон, турли гурунглар одамни ишдан чалғитади. Уларга берилмаслик тадбирларини кўринг.
  6. Ўзингизга иш йиғманг. Масалан, баъзи ишлар (мисол учун, идиш ювиш)ни ўша заҳоти қилган маъқул. Чунки тартиб ўрнатишдан кўра уни сақлаб турган осонроқ.
  7. Ўзингиз каби ўзгаришни истаётган ҳамфикрни топинг. Бир-бирингизга эришган энг кичкина ютуқларни-да гапириб беришга келишиб олинг. Шунда ўзингизни аввал ўртоғингизга, сўнг бошқаларга тан олдириш учун каттароқ ишларни бажаришга рағбатлантирасиз.

Маслаҳатларни шу жойигача ўқиб тугатдингизми? Демак, дангасалик занжирини узишни бошлабсиз. Энди режа асосида ишларни тақсимланг. Натижалар кўзга ташланиши билан ютуқларни ўзингизга ўзингиз совға қилиб мустаҳкамланг.


Комментарии (0) | Добавить: 20.11.2016

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Yer aholisi 26 fevralda antiqa astronomik hodisa guvohi bo'ladilar
Shavkat Mirziyoyev Qashqadaryo viloyatiga tashrif buyurdi
Markaziy bank: Plastik karta egalari uchun qarz olish xizmati joriy etiladi
Erkak kishi uchun hech qachon qilmaslik lozim bo`lgan 6 narsa
2020 yilgacha Yevropa Ittifoqiga birorta davlat qo'shilmaydi
“Farg‘onaazot”da portlash yuz berdi. Qurbonlar bor
Qahva va energetiklar o‘rnini bosadigan tetiklashtiruvchi ichimliklar
Google kompaniyasi Uber’ni sudga berdi
Yangilangan “g'isht” Nokia’ning o'ziga xos jihatlari oshkor bo'ldi
Yerga o'xshash yana yetti sayyora aniqlandi
Sobiq ittifoqning birinchi va so'nggi prezidenti Germaniyadagi villasini sotuvga qo'ydi
Skype’ning "yengillashtirilgan" versiyasi taqdim etildi
Xorazmda GM Uzbekistan xodimlari hibsga olindi
Instagram 10ta suratni 1ta postda chiqarish imkonini yaratdi
Urganch-Xiva temir yo'li qachondan ishga tushirilishi ma`lum bo'ldi
Toshkent shahrida pensionerlarga bir oyda jami qancha naqd pul to‘lanadi? Javob — bitta rasmda
O'zbekistonda spays narkotik moddaga tenglashtiriladi
O'zbekistonda xorijiy tillardagi yangi telekanal ochiladi
O'zbekistonda yangi sud: u yerga davlat organlari va ularning mansabdor shaxslari ustidan shikoyat qilish mumkin
Islom Karimov haqida badiiy film suratga olinadi
Chor Minor - Chor minor chor atrofi suv minor
Nega ayollarning erkaklarga nisbatan do'sti ko'p?
Samsung ta’mirlangan Galaxy Note 7 smartfonlarini sotuvga chiqaradi
Haqiqiy iPhone’ni qalbakisidan qanday ajratish mumkin?