У нас есть только
оригинальные песни

Darakchi - Xalqni aldashni bas qil

calendar 27.04.2012
8090
$IMAGE$

Менга Асал Шодиева ва унга премьерада гўёки сепилган кислота хақида маълумот сўраганлар сони кўпаймоқда. Қизиғи, фақат Даракчидан ўқиганликка ишора қилинмоқда.

Деярли кунига премьералар бўлаётган бир пайтда, хар бир премьерада ким қайси кийимда, қайси қаторга келиб ўтирганигача билиб турамизу, бутун бошли халқ олдида Асал Шодиевага кислота сепилса Даракчидан биларканмизми? 
Яна премьерада чинқирармишлару, хеч ким парво қилмасмиш.

Тираж билан муаммоми, ё бош мухаррир тинмай  ўзгараверадиган бу газета нима учун ёлғонни Республика миқёсида сотиши керак? Қачонгача фалончи бўлгани учун, таниш билишчилик билан кўз юмилиши керак? Даракчи газетасидаги хар бир маълумот Фирдавс Абдухолиқовнинг (НАЭСМИ раиси,  Даракчи газетаси шу кишига қарашли) шахсий текширувидан ўтишини ўзим хам бир вақтлар гувохи бўлгандим. Нахотки бу маълумотни тасдиқлаганлар?
Умуман, журналистика оламида бу инсонни мавқеига шу газетанинг мазмун, мохият ва мавжуд хабарлари лойиқми?

Интернет оламидаги сайтларни сариқ пресса дейишадию, Ўзбекистон бўйлаб ёлғонни сотаётганни нима дейиш керак? (вахоланки бу газета 85 фоизи интернет маълумотлари асосида эмасми!?) 
Сайтку майли бир тийин олмайди. Сайтга кириб пули куйган, ўша интернетни берган  провайдерига тўлайди, сайтга эмас.
Кейин кечирасизу, сайтларда аниқ сурат ва видеофактлар билан келтириб берилади. Шахсан ўзимни сайтимга жавоб бераман!

Бугунги кунга келиб умуман нотаниш хонандачаларни хам югурдак ёлланма мухбирчалари кўпайиб кетган. Балки Асал Шодиева билан "хамкорлик" қилаётган баъзи мухбирчаларнинг емаган фақир пиари (пиар дейишга хам арзимайдиган) натижасидир?
Бугунги журналистика хаттоки рекламаси  шу қадар  ғарибми?

Шу қадар онг ғариб бўлиб ўйлаган пиару, шу қадар фақир чўнтак талабига бўйсунган ахмоқликмикан балки???

Ўша мақола муаллифи одамларни юзига қарашга уялмасмикан? Ўзини хурмат қилармикан? Ким ўзи у? Бутун бошли Республика олдига чиқаётган инсонни маълумотига ким жавобгар? Нима учун улар текширилмаяпти? 
Вой "Ёзворишибдиде ман тут не причем" деб эртага актрисалик қилиб, кўзларини пирр-пирр этадиган Асал Шодиевага ишонч бўлармикан? 

Ўзи шу газета билан доим шу,   "Вой ёзворишибдиде" ёки "тавба ман умуман унақа демагандимку" ва баъзида (!) "Ман умуман интервью бермаганман!" деган хитобларни машхурлар билдиришади.

Умуман интервью бермай, лекин улар номидан интервьюлар чоп этилганлар хақида аниқ Дилноза Кубаева, Гулчехра Эшонқулова, Улуғбек Қодировларни айтишим мумкин. Майли, бир вақтларми, хуллас бу аниқ.

Яқин яқинларгача, шу газета учун интервью тайёрлашга аксарият, машхур ва халқ ардоғидаги инсонларни қанчасига қўнғироқ қилсам "Қўйинг шу газетани, сайтингизга бўлса бемалол" дейишадиган бўлишган. Буни ўқиётган ўша машхурлардан бўлса билишади. Ўзим ёзаман деганимдан кейинам зўрға интервью беришарди.
Аксарият машхурлар шу газетага зўўўрға қистовлар билан чиқишади, биласизми? 
Буни яширмайдиган машхурлардан аниқ тўрт  бештасини келтирардиму, майли "подстава" қилмай, эртага алам олиш учунам ёзворишади ёлғон танқид билан. Бу уларга теккан касал. 
Даракчи билан ишламайман деб кетганимда, баъзи журналистларни ёллаб, қайси санъаткор билан уришган бўлсам, шартта хаммасидан интервью қилиб, газетада чоп қилишган. Қизиғи, улар кейин ўзимга ўша айтилган гапларни умуман тан олишмаган.))) Ўша журналист эса диктофондаги ёзувни тақдим эта олмаган! Куламаней...
Келаси хафта сайтимизни обложкага чиқаришса керак энди.  Пофиг!) Э қачонгача чидаш керак?!

Газета рахбариятидан кимнидир тўйи бўлса, ёш хонандаларни Самарқандга югуртиришу, кейин газетада чиқармасликлар хақидаю қанча хонандалар ва уларнинг продюсерлари нолишади.

Ёлғон фабрикасига боғлиқ ўзим шохиди бўлган яна бир факт: "Лахад Луқум" деб номланган  воқеа ёдингизда а?
Ахад Қаюмнинг гўёки ўлими билан боғлиқ воқеа юзасидан, сайтга аниқ факт аудиони қўйгандим.
Ўша пиарни ўзи ўйлаб топгани барчаси ёзилганди аудиода. (Манба)

Орадан бироз вақт ўтмай, Даракчида  камида Таркан ила Энрикенинг синтези кўринишидаги суратлар билан, нақ икки варроқда "Касал эдим, менга Рамазонда тухмат қилишди" дея чоп этилди...

Даракчига борсам, Ахад Қаюм хам бор эди, редакциядагилар ха айтганини ёзамизда дейишди. Эшитганмидингиз аудиони десам, ха энди майли мухлислари борда-миш.
Мен хам бориб, ана фанклубим бор, мухлисларим бор, айтганимми ёз деб истаганимни айтсам а? Хархолда елкамга қанот осиб, бошимга тож қўйишдан кўра, мантиқлироқ нарса айтармидим.
Кейин раддия чиқарамиз деганча йўқ бўлиб кетишди.
Ўша пайтлар Ахаджон жуда бир серқатнов эдилар Даракчи редакциясига. Менга беришга уринган "совғалари" балки уларга ўтгандир, билмасам. Шу нарсани айтсам, шартта рольга берилиб йиғлаб берган ходима хам бўлди.Ўша мақолани фантазияга бой муаллифи. Унинг фантазиясидан Кубаевани хам дили қаттиқ ранжиб розимасман деганди. Унармикан шундай "ижодкор"лар? Бировни дилини оғритиб, халқни алдаб қилинган ижодга тупурдим! Вой ман хақман деб дийдиё қилгандию, негадир раддияни келтирмади. Яна қанақа факт керак?)))

Санъаткорларни ўлди деб миш миш қилишибди деб бонг уришадию, ўзи қаердан лоф ишлаб чиқарилмоқда?

Пиарга чирмашса Асал Шодиева бир Кубаева даражасидамидики деганинг келадида... Ўзи асл ижодкор ундай пиарларга мухтож хам эмас. 

Башарага кислота сепиладими, қум тошми, тилло билан бўяладими, агар иқтидор бўлмай, халқ сени тан олмаса БИР ТИЙИН! Халқ тан олмаса марсианинга онлайн тарзда факт билан турмушга чиқаётганингизни кўрсатсангиз хам бефойда!

Нима у хусн? Хуснсиз халқ ардоғидаги санъаткорлар камми? Ўша Болливуд қироли деб юритилаётган Шохруххончи? Санъатинг бўлмаса пиарга қум борми эй?!

Даракчи газетасини  тан оладиган жихатлари албатта  бор! У хам бўлса редакцияда ишлайдиганлар мехнати. Эссизгина мехнати дегим келади гохо... Ижодий кислород йўқдек. Ишидан мазза қилмайди, фақат шу ойлик учундек. Нимасидан мазза қилсин?
ЛЕКИН мана шу шоу-бизнес ва санъат бўлими  қаёқдаги югурдаклар, ё умуман санъатни тушунмаган мактаб ўқувчиларимией ё ғирт фрибгарлармией деган фикр туғилади. Ўзинг ижодкор эмассану ижод оламида нима қиляпсан югуриб, елиб бир нарсалар тўқиб?-дегинг келади.
Балки сохангиз ўзгарар, бошқа ишга ўтарсизлар, лекин бу мехнат стажига ачинмайсизми? Нима деб номлайсиз бу стажни? Халқни алдаш билан ўтган умрим дебми? 
Ишдан кетарсиз, лекин бир умр сиз билан яшайдиган ЎЗЛИК ва ВИЖДОНДАНчи?
Шуми тарбия натижаси? Шумиди орзулар? Яшашдан мақсадми энди бу?

Бутун бошли халқ ва санъатни ёлғон билан булғалаётганингизни маъсулиятини сезяпсизларми? Эртага яна шу халқни рўкач қиласизлар "Вой, халқда миш-миш тарқабди"-деб. Халққа миш-мишни ким тарқатиш тугул СОТЯПТИ?!

Вахоланки мана шу халқ борки машхурлар ЗВИЗДА! Шу халқни пули билан бой!

Шу халқ орқали бир тийинга қиммат, бир ўқишлик газетангиз хожатхона махсулотию ва сомса ўралгичликни ўташдан аввал сотилади!

Шу халқ борки тийинлаб йиққан катта мартабангиз бор!!! Мавқеингизни қанчалик юқори бўлмасин, ўша даражаси, аслида мана шу халқни тийин тийинидан ташкил топганлигини унутманг!!!

Халқни алдашни бас қилинг! Майли сотилса хам шу хақиқат сотила қолсин, хақиқат сотилгани шу газетада бўлақолсин, лекин ўзимизни мавқе ва мартабамиз асоси ёлғондан иборат бўлмасин!

Muallif: Sayyod

Яндекс.Метрика