loading...

 

Давлат раҳбарларининг болаликдаги суратлари

Бирор бир давлатни бошқараётган давлат раҳбарларига қизиқиш доим юқори даражада бўлган. Кўплаб мамлакатларда президентлик лавозимида ишлаган ва айни дамда ҳам фаолият юритиб келаётган давлат раҳбарлари болалигида умуман бошқача кўринишда бўлишган. Бир кўришда, уларни ажратиш, таниб олиш қийин. Болалик, ўсмирлик даври ҳаётнинг энг ширин ва ёруғ палласи. Бу машҳур сиёсатчилар орадан бир неча йил ўтиб қайсидир мамлакатга раҳбарлик қилишлари хаёлларига ҳам келмаган бўлса, ажабмас. Эътиборингизга ўнлаб президентларнинг ёшликдаги суратларини тақдим этамиз. Кўрамиз, сиз уларни бир кўришда таний олармикинсиз?



1. Владимир Владимирович Путин. Россия Федерацияси президенти. 1952 йилнинг 7 октябрида Ленинградда туғилган. 2000-2008 йилларда мамлакатни бошқарган.  2012 йилнинг 7 майидан президентликка қайта сайланган.
 


2. Дмитрий Медведев Анатольевич. Россия Федерациясининг собиқ президенти. 1965 йилнинг 14 сентябрида Ленинградда туғилган. Ҳозирда Россия Федерацияси хукумати раиси. 2008-2012 йилларда Россия Федерацияси президенти бўлган.
 


3. Барак Хусейн Обама II. АҚШнинг 44-президенти. 1961 йилнинг 4 августида АҚШ, Гонолулу, Гавайида таваллуд топган. 2009 йилнинг 20 январидан хукумат раҳбари.
 


4. Кристина Элизабет Фернандес Де Киршнер. Аргентинанинг 55-собиқ президенти. 1953 йилнинг 19 февралида Аргентинанинг Буэнос-Айрес провинциясида дунёга келган. 2007 йилнинг 10 декабридан 2015 йилнинг 10 декабригача мамлакат президенти сифатида фаолият юритган.
 


5. Си Цзиньпин. 2013 йилнинг 13 мартидан эътиборан Хитой Халқ Республикаси раиси. 1953 йилнинг 15 июнида Пекинда дунёга келган.
 


6. Нельсон Мандела. Жанубий Африка Республикасининг 8-собиқ президенти. 1918 йилнинг 18 июлида Йоханнесбург шаҳрида дунёга келган. 2013 йилнинг 5 декабрида, 95 ёшида Йоханнесбургда вафот этган. 1994 йилнинг 10 майидан 1999 йилнинг 14 июнига қадар давлат раҳбари лавозимида ишлаган.
 


7. Уго Чавеснинг ҳақиқий исми Уго Рафаэль Чавес Фриас. 1999-2013 йилларда Венесуэланинг 74-президенти лавозимида фаолият юритган. У 1954 йилнинг 28 июлида Сабанетада дунёга келган. 2013 йилнинг  5 мартида, 58 ёшида Каракасда саратон хасталиги туфайли вафот этган.
 


8. Ангела Меркель. 2005 йилнинг 21 ноябридан эътиборан Германия канцлери. У Германия тарихидаги биринчи аёл канцлер. Меркель 1954 йилнинг 17 июлида Гамбург шаҳрида таваллуд топган.
 


9. Кичик Жорж Буш. АҚШнинг 43-президенти. 2001 йилнинг  20 январидан 2009 йилнинг 20 январига қадар президентлик лавозимини эгаллаган. У 1946 йилнинг 6 июлида Нью-Хейвенда туғилган.
 


10. Жак Ширак. Асл исми Жак Рене Ширак бўлган собиқ президент Францияни 1995 йил 17 майидан 2007 йил 16 майи қадар бошқарган. Ширак 1932 йилнинг 29 ноябрида Парижда туғилган.
 


11. Маргарет Тэтчер, 1979 йилнинг 4 майидан 1990 йилнинг 28 ноябрига қадар фаолият юритган Буюк Британиянинг собиқ бош вазири. У “Темир хоним” номи билан машҳур бўлган. Тэтчер 1925 йилнинг 13 октябрида Грантем шаҳрида туғилган ва 2013 йилнинг 8 апрелида Лондонда вафот этган.
 


12. Николя Саркози 2007 йилнинг 16 майидан 2012 йилнинг 15 майига қадар Францияни бошқарган. Саркози 1955 йилнинг 28 январида Парижнинг XVII округида туғилган.
 


13. Илҳом Алиев, 2003 йилнинг 31 октябридан Озарбайжоннинг 4- президенти лавозимида ишлаб келмоқда. У 1961 йилнинг 24 декабрида Бакуда туғилган.
 


14. Александр Григорьевич Лукашенко 1954 йилнинг 30 августида Белоруссиянинг  Копись шаҳрида туғилган. 1994 йилнинг 20 июлидан эътиборан Беларусь Республикаси президенти.
 


15. Юлия Владимировна Тимошенко 1960 йилнинг 27 ноябрида Украинанинг Днепропетровск шаҳрида туғилган. 2007 йилнинг 18 декабридан 2013 йилнинг 3 мартига қадар Украина Бош вазири лавозимида ишлаган. У Украина тарихидаги биринчи ва ягона аёл Бош вазирдир.
 


16. Виктор Андреевич Юшенко Украинанинг 3-президенти. У 2005 йилнинг 23 январидан 2005 йилнинг 25 февралига қадар давлат раҳбари бўлган. Юшенко 1954 йилнинг 23 февралида Украинанинг Хоружевка шаҳрида туғилган.
 


17. Тони Эбботт Австралиянинг 28-Бош вазири. У 2013 йил 18 сентябрдан 2015 йил 15 сентябрга қадар шу лавозимда ишлаган. Эбботт 1957 йилнинг 4 ноябрида Лондонда туғилган.
 


18. Сальвадор Санчес Серен Сальвадорнинг Республикасининг  амалдаги президенти. Ушбу лавозимга у 2014 йилнинг 1 июнидан тайинланган. Сальвадор Санчес Серен 1944 йилнинг 18 июнида Сальвадорнинг Кесальтепеке шаҳрида тавалуд топган.
 


19. Қатарнинг 4-амири Тамим бин Ҳамад Ал Тани ўз лавозимига 2013 йилнинг 25 июнида ўтирган. Амир 1980 йилнинг 3 июнида Доҳада дунёга келган.
 


20. Атифете Яхьяга 2011 йилнинг 7 апрелидан эътиборан Косово Республикаси президенти лавозимида фаолият юритмоқда. У 1975 йилнинг 20 апрелида Жяковица шаҳрида туғилган.
 


21. Пак Кин Хе 2013 йилнинг 25 февралидан эътиборан Корея Республикаси президенти лавозимида фаолият юритмоқда. У 1952 йилнинг 2 февралида Корея Республикасининг Тэгу шаҳрида туғилган.
 


22. Роберт Габриэль Мугабе Зимбабве давлати президенти. Ушбу лавозимга у 1987 йилнинг 31 декабрида ўтирган. Мугабе 1924 йилнинг 21 февралида Кутамеда туғилган. Ҳозирда у 92 ёшда.
 



23. Маҳмуд Аҳмадинажот Эроннинг собиқ президенти. У 2005 йилнинг 3 августидан 2013 йилнинг 3 августига қадар давлат раҳбари бўлган. Собиқ президент 1956 йилнинг 28 октябрида Эроннинг Арадан шаҳрида туғилган. 
Умида Якубова

Комментарии (0) | Добавить: 11.04.2016

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Yerga o'xshash yana yetti sayyora aniqlandi
Sobiq ittifoqning birinchi va so'nggi prezidenti Germaniyadagi villasini sotuvga qo'ydi
Skype’ning "yengillashtirilgan" versiyasi taqdim etildi
Xorazmda GM Uzbekistan xodimlari hibsga olindi
Instagram 10ta suratni 1ta postda chiqarish imkonini yaratdi
Urganch-Xiva temir yo'li qachondan ishga tushirilishi ma`lum bo'ldi
Toshkent shahrida pensionerlarga bir oyda jami qancha naqd pul to‘lanadi? Javob — bitta rasmda
O'zbekistonda spays narkotik moddaga tenglashtiriladi
O'zbekistonda xorijiy tillardagi yangi telekanal ochiladi
O'zbekistonda yangi sud: u yerga davlat organlari va ularning mansabdor shaxslari ustidan shikoyat qilish mumkin
Islom Karimov haqida badiiy film suratga olinadi
Chor Minor - Chor minor chor atrofi suv minor
Nega ayollarning erkaklarga nisbatan do'sti ko'p?
Samsung ta’mirlangan Galaxy Note 7 smartfonlarini sotuvga chiqaradi
Haqiqiy iPhone’ni qalbakisidan qanday ajratish mumkin?
Qalovini topsang qor ham yonar: Toshkentdagi do'konlar 1 martgacha 6 mingta terminal bilan jihozlanadigan bo'ldi
Sog'liqni saqlash vaziri vazifasidan ozod etildi
Google haqida siz bilmagan qiziqarli faktlar
10 ming so'mlik banknotda Islom Karimov surati bo'ladi
“Odnoklassniki” messenjyeri milliondan ortiq mobil qurilmaga o'rnatildi
Rayhon 2017-yilgi konsert dasturiga FotoNigoh!
Namanganda ishsiz fuqaroning Damas mashinasi olib qochildi
Lindsi Lohan ro'mol sabab Hitrou aeroportida qo'shimcha tekshiruvdan o'tkazildi
Bryusselda AQShga yana bir shtatni qo'shib qo'yishdi