loading...

 

Дэвид Гетта Евро-2016 учун тайёрланган расмий қўшиқни тақдим қилди

Франциялик диджей Дэвид Гетта футбол бўйича Европа чемпионати учун тайёрланган расмий қўшиқни намойиш қилди.

Трек превьюсини мусиқачи YouTube порталидаги аккаунтига жойлаштирган. 

This One's For You номли қўшиқ Warner Music Russia компанияси томонидан 13 май куни швециялик қўшиқчи Зара Ларссон ҳамда миллионлаб мухлислар овози иштирокида ёзилган. 

Бир неча ой давомида истаган киши ўз овозини диджейга ёзиб қолдирган, Геттанинг айтишича, қўшиқ тайёрланишида миллиондан ошиқ фрагментдан фойдаланилган.

Евро-2016 турнири 10 июндан 10 июлгача Франция шаҳарларида ўтказилади.


Комментарии (0) | Добавить: 13.05.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
Загрузка...