У нас есть только
оригинальные песни

ДиКаприо “Уолл-стритлик бўри” фильми туфайли суд қаршисида кўрсатма беради

calendar 17.06.2016
1144

Ҳолливуд актёри Леонардо ДиКаприо ўзи бош ролни ижро этган “Уолл-стритлик бўри” фильми учун судга чақиртирилади. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзмоқда.
Картина продюсери ва Paramount Pictures кинокомпаниясига даъвони фильм прототипи Жордан Белфортнинг собиқ ҳамкасби Эндрю Грин сурган.

Гриннинг таъкидлашича, фильмдаги иккинчи даражали персонаж Ники Коскофф қаҳрамони прототипи унинг айнан ўзидир. Картинада ушбу қаҳрамон “жиноятчи” ва “бузуқ” инсон сифатида гавдалантирилган. Ушбу персонаж ролини актёр Пи Жей Бирн ижро этган.

Даъвогарнинг маълум қилишича, ушбу қаҳрамон қатнашган саҳналар ёлғон ва бўҳтон характерга эга, шунингдек, бу Гриннинг профессионал ва шахсий фаолиятига салбий таъсир кўрсатади Шу боис у 15 млн доллар товон пули даъво этган.

ДиКаприо “Уолл-стритлик бўри” картинасида нафақат бош ролни ижро этган, балки у продюсерлар қаторига ҳам киради. Шу боис судьянинг қарори бўйича у ҳам суд қаршисида кўрсатма бериши керак.

Яндекс.Метрика