У нас есть только
оригинальные песни

ДИЛШОД АХМЕДОВДАН ЯНГИ ФИЛМ «САЛОМ ГРУППАДАГИЛАР»

calendar 09.09.2014
3618

«САЛОМ ГРУППАДАГИЛАР»

Бу ибора ёшлар ўртасида анча оммалашгани ҳеч кимга сир эмас. Бу иборани қатор видеоролик ва фотосуратлар учратиш мумкин. «WҳатсАпп» деган бало чиқди-ю шу ибора пайдо бўлди. Мана энди режиссёрларимиз айнан мана шу ибора остида кинокартина ҳам суратга олишга улгуришибди. Дилшод Аҳмедов режиссёрлигида суратга олинган бу филмда бош ролларни Адиз Ражабов, Шаҳзода Муҳамедова, Жаъфар Кенжаев яратишган. Шунингдек, Барно Қодирова, Муяссар Бердиқулова, Ҳамид Тошпўлатов ва бошқа қатор актёр ва актрисаларни учратиш мумкин. Маълум бўлишича, бу ундаги воқеалар реал ҳаётдан олинган бўлиб, бадиий тўқималар билан сайқал берилган. Туркия, Москва ва Тошкент шаҳрида суратга олинган бу филм тез кунларда муҳлисларга тақдим этилиши режалаштирилган.

Яндекс.Метрика