Донишмандлар тавсия қилган етти сир


1. Донишмандларнинг айтишларича, сир сақланиши лозим бўлган биринчи нарса – узоқни кўзланган режалар. Бу режалар амалга ошмагунча уларни ҳеч кимга айтманг. Бизнинг ҳар бир ғоямиз ўзимизга қарши ҳам ишлатилиши мумкин.

2. Донишмандлар сир сақлашни тавсия этган иккинчи нарса қилган хайр-саховатимиз ҳақида гапирмасликдир. Саховат ноёб нарса бўлиб, уни кўз қорачиғидек асраш даркор. Қилган яхши амалингиз билан мақтанманг. Кибр хайрли амалингиз ортидан келган яхшиликни тортиб олади.

3. Донишмандлар бировларга ошкор қилмасликни тавсия этган учинчи нарса бу ўз дидингиз ҳақида гапиришдир. Дуч келган кишига қандай овқатларни ёқтиришингизу нималарни емаслигингиз, қанча ухлашингиз, жинсий хоҳишларингиз ҳақида гапираверманг.  

4. Айтмаслик керак бўлган тўртинчи нарса бу мардлик, жасоратдир. Кимдир ташқи томондан синовларга дучор бўлади, кимдир эса ички томондан. Ташқи синовларни ҳамма кўради ва бу синовларни енгган инсонлар мукофот олишади, лекин ички синовларни ҳеч ким кўрмайди ва бу синовларга дош берганларни мукофотламайди.  

5. Ўзгаларга айтмаслик лозим бўлган бешинчи нарса диний билимдир. Диний билим турли даражада бўлиб, бу борада мукаммалликка эришган инсонгина бу билимини бошқалар билан баҳам кўриши мумкин. Эндигина диний билимларни эгаллай бошлаганларнинг асосий хатоси шундаки, улар дарҳол бу билимларини бошқалар билан ўртоқлашгиси келади ва бу бошқаларга яхшилик келтириш ўрнига уларни адаштиради ва ҳаттоки чўчитиши ҳам мумкин.

6. Бошқалар билан ўртоқлашиш лозим бўлмаган олтинчи нарса оилавий низолар ва умуман, шахсий ҳаётдир. Ёдда тутинг: оилангиздаги муаммолар ҳақида қанчалик кам гапирсангиз, оилангиз шунчалик мустаҳкам бўлади. 

7. Бошқаларга айтилмайдиган еттинчи нарса эса кимлардандир эшитилган ғийбат ва иғволардир. Кўчада юрганингизда пойабзалингиз ифлос бўлиши мумкин. Уйга келиб ёки бировнинг олдига бориб кимдандир эшитган ёмон сўзларни бошқа одамга айтиш худди уйга келиб, ифлос пойабзалини ечмаган одам кабидир.


Комментарии (0) | Добавить: 27.09.2015
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Noutbuk xarid qilayotganda 10 ta ommaviy xato
Aholi soni bo'yicha Xitoy ortda qoldirildi
Nokia 9 rekord darajadagi operativ xotiraga ega bo‘ladi
Samsung suv tushishidan himoyalangan Galaxy Feel smartfonini namoyish qildi
1 iyundan boshlab "GM Uzbekistan" barcha avtomobillari so'mda sotilishi yo'lga qo'yiladi
Toshkentda oq qulupnay sotilmoqda
Yaxshi tayyorgarlik ko'ra olmagan Jahongir Otajonovning konsertni qanday o'tdi
Chiroyli sochlarning 5 dushmani
Tirsak va tizza terisiga yoshlikni qaytarish usullari
Forbes eng serdaromad futbolchilar kimligini ma`lum qildi
Chempionlar ligasi finali ilk bor tomi yopiq stadionda o'tkaziladi
Balotelli: "Oltin to'p"ni yutishim uchun Messi va Ronalduni o'ldirishim kerak
Shoygu o'zbekistonlik hamkasbiga G'alaba Bayrog'i nusxasini topshirdi
Organizmni tozalashga yordam beruvchi mahsulotlar nomi ma`lum qilindi
Ofis xodimlari uchun oddiy mashqlar to‘plami
Ertalabki shoshma-shosharlikni yengishning 9 ta yo‘li
Ramazon oyida to'g'ri taomlanish uchun foydali maslahatlar
TOP-7: Eng qimmatbaho mobil telefonlar
Samsung allaqachon «Star» nomli Galaxy S9 ustida ish boshlagan
Joriy yil uchun zakot, fitr sadaqa va fidya miqdori belgilandi
Tvorog insult va infarktning oldini olishda foydali
Internet orqali mahsulot xarid qilishda ehtiyot bo'ling
Markaziy bank boshqaruvi kimga o'tdi?
Usmonov Navalniyga qarshi: Shovqin kuchaymoqda
Ronalduga ancha ko'proq muddatga qamoq jazosi tahdid solmoqda
Sizga yoqmagan odamlar bilan qanday ishlash kerak?
Rossiyaning 200 va 2000 rubllik yangi banknotalari chiqariladigan sana ma`lum qilindi
Forbes: Rossiyaning eng badavlat merosxo'rlari reytingi
Jizzaxda “Barkamol avlod-2017” sport musobaqalariga start berildi
Uyqusizlikdan qutulishning 5 usuli