У нас есть только
оригинальные песни

Дубай полицияси кўча пойгачиларидан 80 дан ортиқ машинани мусодара қилди

calendar 15.06.2016
1064

Дубай амирлиги полицияси, автомашинани масъулиятсиз бошқаришда айбланган маҳаллий стритрейсерларнинг 80дан ортиқ автомобилини мусодара қилди, деб хабар қилмоқда Al Arabia телеканали.

Хабарларга кўра, автомобилларнинг айримлари умумфойдаланиш йўлларида соатига 300 км гача тезликда ҳаракатланган. Пойгачиларнинг аксарияти, полициячиларни чалғитиш учун давлат рақамисиз ҳамда ташқи ёритқич чироқларисиз ҳаракатланган. 

«Йўл ҳаракати посбонлари катта миқдордаги машиналарни ҳисоблаб, 81 та автомобилни мусодара қилди», — деб қайд этган Дубай полицияси раҳбари генерал-майор Хамис ал-Музайна. 

Ноқонуний пойгаларда қатнашган ҳайдовчилар ўз машиналарини қайтариб олиши учун 100 минг дирҳам ёки 27 минг АҚШ долларига яқин жарима тўлаши керак бўлади. Мотоцикл эгалари эса, 50 минг дирҳам (13,6 минг доллар) тўлаши лозим. 

Бундан ташқари, қонунбузарлар 3 ой муҳлатда жаримани тўлаши шарт. Акс ҳолда, машиналар амирлик мулкига айланади. Шундай қилиб, Дубай полицияси ихтиёрида дунёдаги энг тезкор машиналар пайдо бўлиши мумкин. Улар орасида Porsche 918 Spyder, Audi R8, Aston Martin One-77,Bentley Continental GT, BMW M6, Bugatti Veyron, Ferrari FF, Ford Mustang, Lamborghini Aventador,McLaren MP4-12C, Mercedes-Benz SL 63 AMG, SLS AMG ва G63 AMG, Nissan GT-R ҳамда Lexus RC F каби машиналар бор.

Яндекс.Метрика